ЯРАТГАННИНГ ЕРДАГИ ФАРИШТАСИ
Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги флейтасини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди.
У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини ҳарид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди... Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Аммо у кескин рад этди.
– Йўқ, хола, мен гадой эмасман. Мана шу... флейтамни сотиб олинг, менга пул жуда зарур, илтимос.
Менга флейтанинг кераги йўқ эди. Буни унга тушунтирдим ва пулни олаверишини айтдим. Болакай барибир кўнмади.
– Ололмайман, уйимдагиларга ҳалол пул беришни истайман. Бисотимда шугина флейтам бор...
Уйга келдим. Эримга бу нохуш воқеани гапириб бердим.
– Худонинг ўзи унга кўмак берсин, – қўшиб қўйдим гапимнинг сўнгида.
Бир четда ўғлим гапларимни эшитиб турган экан. У югуриб ҳузуримга келди ва сўроққа тутди:
– Ойижон, Худо қаерда? У одамларга қандай ёрдам бериши мумкин? Менинг уй вазифаларимни тайёрлашга ҳам кўмаклашармикин?
– Худо Кўкда яшайди, ўғлим. У тепадан туриб одамларни кузатади ва муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзади. Унинг қудрати чексиз. Аммо сенинг уй вазифангга ёрдам беролмайди. Чунки бу сенинг юмушинг, тушундингми, болагинам?
– Одамларга тепадан туриб қандай ёрдам беради унда? Ерга тушиб қарашса бўлмайдими?
– Худо бирорта бандаси орқали ўша ғариб инсонга кўмак кўрсатади-да. Худодан ёрдам сўрасак, кимдир ёки нимадир орқали ўша сўраган нарсамиз, албатта етиб келади.
– Унда нега анави болага Худо ёрдамчи юбормади? Балки Худо сизни ёрдамчи қилмоқчидир...
Бу гапни эшитиб қизариб кетдим. Туни билан ухлолмадим. Эртага албатта ўша флейтани сотиб олишга қарор қилдим. Бугун бермоқчи бўлган пулимга салгина қўшсам бўлди-ку, флейтани оламан.
Тонг отиши билан ишга тезроқ отландим. Кўчага чиқиб ўша болакай турган жойга ҳаллослаб етиб келдим. Аммо... у йўқ эди. Кунлар кунларга уланди, аммо ишга кетишимда ҳам, қайтишимда ҳам уни кўрмасдим. Балки Худо унга бошқа бир инсон орқали кўмак юборгандир... Бу фикр менга анча тасалли берди. Бироқ... нега бундай шарафли ишни мен вақтида бажаролмадим: нега савобни бой бердим? Одамзод доим буюк ишлар хаёлида юради. Гўёки бир болакайга ёрдам қўлини чўзиш оддий, хашаки ишдек кўриниб, эътиборга олмайди...
Орадан вақт ўтди. Бу ҳақида унутиб ҳам юбордим. Яна ўз дунёмга шўнғиб кетдим. Аммо ўғлимнинг қалбида ўша сўзлар бир умрга муҳрланиб қолган: “Яратган бандаси орқали кўмак юборади...” У камбағал дўстларига ўз ўйинчоқларидан улашишни канда қилмайди. Мен эса бундан баъзан ранжийман.
– Ҳамма ўйинчоқларингни бериб юборсанг, ўзингга нима қолади, – деб койиб тураман.
Ўғлим эса:
– Худо менинг дилимга солди, анави ўйинчоғи йўқ болага берсанг, мен сенга ундан-да кўп бераман, дегандек бўлди, – дейди жилмайиб.
Мен эса шу заҳоти жаҳлдан тушиб, боламни қучиб оламан.
– Худо менга ёрдам беришингиз учун сизни – Онамни яратган экан, буни билиб олдим, – дейди у ҳам бўйнимдан қучоқлаб.
Бағримга Яратганнинг митти фариштасини босиб ўтирганимдан жуда бахтли эдим...
Анжу Котвани
Нодирабегим таржимаси
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@TAFAKKUR_UZ