Дам олиш муҳим
1. Тарихнинг катта қисми давомида бўш вақт имтиёз сифатида тан олиниб келинган. Фақат яқин вақтлардан бошлаб меҳнат ва бандлик муваффақиятнинг атрибутига айланиб қолди.
2. Дам олиш муҳим. Бу сизга қувватингизни тиклаш имконини беради, ижодкорликни оширади ва самаралироқ ишлашга ёрдам беради.
3. Дам олишга жиддий ёндашинг. Дам олишдан завқланиш учун бунга вақт ажратинг.
4. Қатъий чегараларни белгилаб олинг. Дам олиш кунлари ва иш соатларидан кейин иш электрон почтаси ва телефонни текшириш вақтини қисқартиринг, дам олиш ҳақида унутманг. Иш ва шахсий вақт ўртасидаги мувозанатга эришиш иккаласини ҳам самаралироқ қилишини тушунинг.
5. Дам олиш — бу кўникма. Мияга дам олиш кучидан фойдаланишни бошлаш учун вақт керак бўлади. Бунга вақт беринг.
6. Иш ва дам олиш ўртасида алмашинадиган жадвал тузинг. Агар сизда жадвал жуда эркин бўлса, узоқ давом этадиган узлуксиз ишни режалаштирманг. Дам олиш сизга ишга қайтиш учун ёрдам беради, шунинг учун дам олиш ва иш тез-тез алмашиб туриши лозим.
7. Қизиқарли тарзда дам олинг. Кўп сонли Нобель мукофоти лауреатлари, бош директорлар, тадбиркорлар жиддий севимли машғулотларига эга: елканли қайиқда сузиш, чўққиларга чиқиш, расм чизиш. Бундай ўйин-кулги сизга иш билан бирга завқ олиб келади, ишдан ягона фарқи — бунда стресс йўқ.
8. Уйқуга эътиборсиз бўлманг. Кундузи ухлаш «батарея қувватингизни» тўлдиришнинг ажойиб усули бўлса, тунги яхши ҳордиқ жисмоний саломатлик, ҳиссий барқарорлик олиб келади ва соғлом қаришга ёрдам беради.
9. Бошқаларга ўрнак бўлинг. Қанчалик кўп одамлар дам олишни ўрганса, жамият учун шунчалик яхши бўлади. Оилаларда муҳит яхшиланади, дўстлар билан янги машғулотлар ва ҳамкасблар билан янги кундалик тартиб юзага келади.