Табиат кўзгуси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


tabiat-info.uz web saytining rasmiy telegram kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Фарғона Бугун
🌤️ Жорий ҳафта иссиқ ва қуруқ келади

Сешанба—чоршанба кунлари республиканинг марказий ва жанубий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилмаларини ҳисобга олмасак, ҳафтанинг иш кунлари иссиқ ва қуруқ ўтади.

Пайшанба—шанба кунлари жойларда ҳаво ҳарорати ҳатто +20°С гача қизийди.

👉 @FargonaBugun


«Дадамни кечирайми?»

— Дадам бундан ўн йил аввал бизни ташлаб, бир аёлга уйланиб, пойтахтга кўчиб кетган. Иккинчи турмушидан фарзандлари йўқ. Онам бир боши билан бизни катта қилди. Уйлантирди, қизларини узатди. Болалагимизда отасизликдан жуда қийналардик. Тўғриси, онамнинг эзилганларини кўриб, қалбимда дадамга нисбатан нафрат уйғонган. Тўрт йил давомида пойтахтда ўқиган бўлсам-да, бирор марта на дадам мени, на мен дадамни йўқламадик. Бунга менда хоҳиш ҳам йўқ эди. Қолаверса, онам ҳам ёш болаларининг келажагини ўйламаган дадамиз билан кўришишимизга қарши эди. Отасизлик сабаб рўзғор юкини жуда эрта бўйнимга олдим. Болалигимда мен ҳам бошқаларга ўхшаб отамнинг соясида юришни истардим. Афсус…
Дадам туманимизга йилда бир-икки марта келиб туради. Фақат бизнинг уйга келмайди. Биз ҳам у киши билан тўй-маъракаларда қуруқ салом-алик қиламиз, холос. Бирортамизнинг тўйимизга онам дадамни чақирмаган. Яқинда эшитсам, дадам бетоб экан. Ҳозир пойтахтда шифохонада даволанаяпти. Бобом «Бориб, дадангнинг ҳолидан хабар ол. Сен катта ўғилсан! Илк муродисан. Ўтган ишларга саловат», деб айтди. Нима қилишни билмай бошим қотган? Ҳозир ҳаётда ўз ўрнимизни топганмиз. Энди у кишини кечирсак, онамнинг кўнглига қаттиқ ботмасмикан?...

Умид, 27 ёш


Яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади, деб ўйлаймиз. Аслида, улар яхши бўлганлари учун бизни яхши кўришларини англaмаймиз.

Лев Толстой


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
MUALLIM


Репост из: Носиржон Раҳимов
Ҳар бир ҳаракатнинг асоси — мақсад. Унга сабр ва меҳнат орқали эришилади. Ҳаракат, мақсад ва натижа муваффақият калити. Синовлар бўлса-да, тўғри мақсад орзуларга етаклайди.


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яқин инсонларингиздан ва қариндошлардан хабар олиб туринг, зеро одам юрмаган ерлардан тикан ва буталар ўсиб чиқади!!!


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ирим сирим ҳақида Аваз Охундан янгилари
Кун давомида барчага аъло кайфият тилаймиз


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен Баҳорни кутяпман, чунки у бу сафар РАМАЗОННИ етаклаб келяпти!


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимга пулдори ширин
Кимга дилдори ширин
Менга эса азизлар
Дўстлар дийдори ширин


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ноёб_кадрлар

«Хазратдан учта қизим учун дуо оламан... »

Марҳум Шерали Жўраев, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдан дуо олган видеолари


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳеч қачон пасткаш инсонлар билан бахслашманг ва улардан ёрдам ҳам сўраманг❌


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йиғлатадиган ролик...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куз ёшингизни тиёлсангиз кўринг...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

Aссалому алайкум! Ҳафтанинг Душанба тонги муборак бўлсин.
Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бошланган янги кун, янги ҳафта барчага омадли келсин!


Дам олиш муҳим

1. Тарихнинг катта қисми давомида бўш вақт имтиёз сифатида тан олиниб келинган. Фақат яқин вақтлардан бошлаб меҳнат ва бандлик муваффақиятнинг атрибутига айланиб қолди.

2. Дам олиш муҳим. Бу сизга қувватингизни тиклаш имконини беради, ижодкорликни оширади ва самаралироқ ишлашга ёрдам беради.

3. Дам олишга жиддий ёндашинг. Дам олишдан завқланиш учун бунга вақт ажратинг.

4. Қатъий чегараларни белгилаб олинг. Дам олиш кунлари ва иш соатларидан кейин иш электрон почтаси ва телефонни текшириш вақтини қисқартиринг, дам олиш ҳақида унутманг. Иш ва шахсий вақт ўртасидаги мувозанатга эришиш иккаласини ҳам самаралироқ қилишини тушунинг.

5. Дам олиш — бу кўникма. Мияга дам олиш кучидан фойдаланишни бошлаш учун вақт керак бўлади. Бунга вақт беринг.

6. Иш ва дам олиш ўртасида алмашинадиган жадвал тузинг. Агар сизда жадвал жуда эркин бўлса, узоқ давом этадиган узлуксиз ишни режалаштирманг. Дам олиш сизга ишга қайтиш учун ёрдам беради, шунинг учун дам олиш ва иш тез-тез алмашиб туриши лозим.

7. Қизиқарли тарзда дам олинг. Кўп сонли Нобель мукофоти лауреатлари, бош директорлар, тадбиркорлар жиддий севимли машғулотларига эга: елканли қайиқда сузиш, чўққиларга чиқиш, расм чизиш. Бундай ўйин-кулги сизга иш билан бирга завқ олиб келади, ишдан ягона фарқи — бунда стресс йўқ.

8. Уйқуга эътиборсиз бўлманг. Кундузи ухлаш «батарея қувватингизни» тўлдиришнинг ажойиб усули бўлса, тунги яхши ҳордиқ жисмоний саломатлик, ҳиссий барқарорлик олиб келади ва соғлом қаришга ёрдам беради.

9. Бошқаларга ўрнак бўлинг. Қанчалик кўп одамлар дам олишни ўрганса, жамият учун шунчалик яхши бўлади. Оилаларда муҳит яхшиланади, дўстлар билан янги машғулотлар ва ҳамкасблар билан янги кундалик тартиб юзага келади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона шаҳрида кичик сўровнома: "Бир ойда электр энергиясига қанча пул сарфлайсиз?"


Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди:  "Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан."

Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... "

Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди:  "Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... "

Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!.."

Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!?  Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. "

Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди.

Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди.

Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди:  "Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан..."


УСТОЗ  НАСИҲАТИ

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз хал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз иншааллох!
Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан хал қилинг.
Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишса дийдор қиёматга қолади.
Уларни ғанимат билинг...

"Устозлар насихатлари"дан


ХУДОЙИМ, ПАНОҲИНГДА АСРА

Ёш йигит уйининг пастки қаватида дурадгорлик қиларди. У эшик ва дераза ясаш бобида мутахассис эди. Аммо пластик деразалар оммалашгани учун унинг хизматига талаб камайиб кетаётганди. Шу боис ишлар ҳавас қилгулик даражада эмасди. Бунинг устига болалари катта бўлиб қолган, бири мактабга қатнай бошлаганди. Харажатлар ортгани сабабли, у шогирдига рухсат беришга мажбур бўлди. Энди ишни одатдагидан вақтлироқ бошлар, шогирдига берадиган пулни болаларининг кам-кўстига харжлай бошлаганди.
Дурадгор бир куни ишлаётганида чироқ ўчиб қолди. Узоқ кутди, аммо чироқ ҳадеганда ёнмади. Аксига олиб, ўша куни тугатиши лозим бўлган бир нечта дераза бор эди. Бўш ўтиришни ёқтирмасди у. Ўрнидан туриб, хонани тартибга келтира бошлади, супуриб-сидирди, дастгоҳининг моторини мойлади. Бироз дам олиш мақсадида уйига чиқаркан, хаёлидан электр ўчиргични назорат қилиш фикри ўтади. Кимдир ўчириб қўйган бўлиши ҳам мумкин-ку. Мурватларни тепага кўтариши билан чироқлар лип этиб ёнди. Тахминлар тўғри чиққанди, аммо дурадгор буни ҳазм қилолмади. Ҳазил деса, бундай ҳазил бўлмайди. Унга рақобатчилик қиладиган душманлари ҳам йўқ эди яқин атрофда.
Дурадгор устахонга тушиб, ишлай бошлаган ҳам эдики, яна чироқ ўчди. Лекин бу гал у айбдорни кўриб қолди. Ўғли нарвондан секингина тушиб, қаршисида турган отасига дуч келганди. Дурадгор ўн ёшли бу фарзандининг аҳмоқгарчилигини кечиролмади. Унинг касрига бутун куни бекорга кетди, ахир! Бир марта қилса индамасди. Аммо бу ишга такрор қўл уриши қайси тарафдан қаралса-да, катта хато эди. У ўғлининг сочидан тортиб, бир шапалоқ туширди. Бу яхшиликка эди. Балки шу тарсаки унинг нодон бўлиб ўсмаслигининг олдини олар?
Дурадгор ўғлининг кўз ёшларини кўрмаганга олиб, ошхонага ўтиб, хотинига бақира кетди:
– Бу боланг мактабда кимларга қўшилганини билишимиз керак! Агар уни ўз ҳолига қўйсак, бошимизга не балоларни солади!
Шундан сўнг дурадгор бироз ўйга толди ва хаёлига бир фикр келди. Ўғлининг ҳар куни  қолдирмасдан ёзиб юрадиган кундалигини текшириб кўриш керакдир, балки дўстлари ҳақида бирор белги бордир? Хотини қарши бўлса-да, унга қулоқ солмади ва ўғлининг кундалигини ўқий бошлади. Ўғли кундаликнинг охирги саҳифасида шундай деб ёзган экан:
“Бугун ёмон туш кўрдим! Устахонада ишлаётган отамни ток урди. Худойим, уни ўз паноҳингда асра!.. Мен қўлимдан келган ишни қиламан!...”


Репост из: Носиржон Раҳимов
Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир. Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...

Показано 20 последних публикаций.