Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди: "Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан."
Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... "
Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди: "Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... "
Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!.."
Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!? Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. "
Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди.
Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди.
Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди: "Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан..."