Бугунги кунда икки ҳовли ўртасидаги деворимизда бир вақтлар очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган. Турмуш ўртоғи эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган.
“Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз. Афсус... Хатира қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди.
Эссиз умр, эссиз ҳаёт... во дариғ.
ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи.