Одамлар ҳавойи нафслари учун миллионлаб пулларни тўйларда исроф учун совурётганларида, кимлардир еган қимаатбаҳо овқатларини реклама қилиб, селфи қилаётганларида шу аёл фарзанди учун пул топа олмай ўтирибди. Биз бир кун гўштлик овқат бўлмаса уйдагиларга "нимага гўшт йўқлигини айтмадинг" деб, зарда билан овқат еб турганимизда, у аёл зоғора нон еяпти.
Бир фарзанд отасини олиб келди. Дори кетидан дори ёзаверди докторлар. У йигит оҳири пули йўқлигини айтди. Докторлар эса умид кам эканлигини уйга олиб кетиш мумкунлигини айтишди. У йигит эса додлаб йиғлаб "отам учун пул топа олмай ўз қўлим билан ўлдираманми", деганини эшитганда инсон дош бера олмайди. Йигит йиғламасин дунёда... Рози бўлмади. Нимасинидур сотиб келиб, отаси оламдан ўтгунича қаратди. Ўз виждони олдида поклигини сақлаб қолди.
Ҳа бу ўша ерда ўтқизган ўн кунимдаги ҳотиралар эди. Мен кўп жойларда бўлдим, тўйда ҳам, азада ҳам. Гўр ҳам бунчалик даҳшатлик эмас. Ҳа гўрда ернинг совуқ тафтини, ўлимни ҳис қиласиз. Аммо у ердагу даҳшатлар олдида....
Ўлимни ёнгинангизда ҳис этасиз. Нафсингиз ўзидан бошқаларни ўйлашни ўрганади. Энг катта неъмат соғлик эканлигини, ўлим келмасидан аввал Аллоҳга ибодат қилиш керак эканлигини, ҳар қандай мусибатга тайёр туришни, чиройлик сабр этмоқ керак эканлигини ўргатади.
Аллоҳ ҳамма беморларга шифо берсин. Бизнинг қалбларимизни эса ислоҳ этсин.