Нечта фарзандингиз бор?” деган саволларга рангиб оқариб, нима дейишни билмай жиннича эртакларни тўқийман. Ҳар куни гоҳ интернетдаги профилимга чақалоқларнинг расмларини, гоҳ ҳомиладор бўлган аёлларнинг расмларини қўяман. Бу ишдан ҳам чарчадим. Ҳаммасидан чарчадим. Ортиқ кутгим йўқ. Нимани кутай, садоқатли рафиқангизни сизни яна ташлаб кетишиними ёки қачон оламдан ўтишиними? Минг алҳазар, сизни деб уни ҳам ёмон кўриб кетяпман.
– Ўзингни бос, яна бошлаяпсанми? Сенга ўзи нима қилсам ёқади? Бу қиллиқларинг мени ҳам чарчатиб қўйяпти.
Анчагина ўшқириб, уришиб берди. Бирозгина босилиб олганимиздан сўнг яна суҳбатни давом эттирдик.
– Ахир, сени жонимдан ортиқ кўришимни биласан-ку. Сенга ўзи нима бўляпти Мафтуна?! Олдин ҳам айтгандим. Икки фарзандим учун етиб ортадиган мана шу ҳовлининг қарзларидан қутулай, уларни уйли жойли қилгач фақат сен билан яшайман. Ахир, фарзандларим ва оиламга ҳам масъулиятсизлик қила олмайман, тушунсанг-чи. Лекин сени ҳам ташлаб қўйганим йўқ-ку.
– Ботир ака, мен ҳам бошида кўникаман. Ҳаммаси яхши бўлади, деб чидаб яшаб келаётган эдим. Бироқ ортиқ сабр-бардошим қолмади. Ахир мен ҳам аёлман. Сизни севишга ҳаққим бўлгани сингари, бирга яшаб, бахтли бўлгим бор.
Мана беш йил бўлибтики, ота-онам билан ҳам тузук гаплашганим йўқ. Қишлоққа борсам, дарров шаҳарга қайтиб келгим келади. У ернинг об-ҳавоси мени бўғади, тинчлик бермайди. Одамларнинг савол назари билан қарашидан ўзимни то кайгача олиб қочаман билмайман. Қишлоқдагилар тўй-марака қилса, бора олмайман. Чунки улар нуқул турмуш ўртоғим, фарзандларимни сўрайди, кутади. Мен эса жондан суйган, умр йўлдош сифатида танлаган инсон билан улар олдига бора олмайман.
Қайси аёл базмда ўзининг эмас, бошқа бировдан олган ижара кўйлаги билан мақтана олади. Ёки уни кўз-кўз қилади. Сиз томон нигоҳлар қадалганида, гуё ўша “ижара кўйлак” муҳокама қилинаётгандек туюлади. У либосни кийганингиздан оғринасиз. Ўша матони қиймалаб ташлагангиз келади. Гарчанд сизнинг севимли кўйлагингиз бўлса-да, барибир ўзингизники эмас. Энди жондан суйган турмуш ўртоғингиз аслида бошқа аёлнинг хўжайинию, сиз унинг севимли ёри сифатида олдидасиз. Битта кўйлакка қанчалар оғринасиз. Иккинчи хотин деб мурожаат қилишларига эса метин бардош ҳам биргина сўздан чил-чил бўлиши муқаррар. Аслида аёл эркак учун иккинчи ўринда туришининг ўзи оғриқли.
Пешонамга мана шундай қисмат битилган экан ундан қочиб ёки воз кечиб қаерга ҳам бораман. Ҳеч кимни ва ҳеч нарсани айбламайман. Фақат ўз-ўзимни қарғайман. Ношудлигимдан хўрлигим келади. Ҳамма иккинчи рафиқа сифатида эмас, ўйнаш деб баҳо беришидан оғриниб, сиқилиб яшайман. Қанийди, ўйнаш бўлиб, унинг оиласини бузиб, ўзимники қила олсам, деб кўз ёш тўкаман. Лекин шу қадар ҳурмат қилганимдан меҳрим дарёки, бу йўл билан ўзимни бахтли қилгим келмайди. Фақат уни кутаман, бўладиган дилхираликни унитаман. Ахир, насиб қилган бўлса, қачондир бирга, бир умрга ёнимда қолар.