ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА БИЛИШИМИЗ КЕРАК БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд саналари милодий 571 йил, қамарий ҳисоб бўйича рабиул аввал ойининг 12 - душанба куни туғилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келганларида ул зотга Боболари Абдулмуттолиб Муҳаммад деб исм қўйган
У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
25 ёшларида Хадича онамизга уйланганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадича онамизга уйланишларида Амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб совчи бўлган.
40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
Пайғамбарлик 23 - йил давом этган..
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толибнинг уйида туғилганлар. Бу уй Макка шаҳрида, Каъба ва Сафо тепалигининг шарқий тарафида, Бани Ҳошим маҳалласида, ҳозирги «Макка кутубхонаси»нинг ўрнида жойлашган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ бўлиб, Абдулмутталибнинг Фотима исмли хотинидан туғилган уч нафар ўғилнинг энг кичиги эди. Абдуллоҳ Фил воқеасидан олдин, 25 ёшида, Пайғамбаримиз оналарининг қорнида ҳомила эканларида Мадинада вафот этади.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни биринчи бўлиб оналари Омина етти кун эмизади. Сўнг Пайғамбаримизнинг амакилари Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси Сувайба бир неча кун эмизади. Кейин Бану Саъдлик Ҳалима розияллоҳу анҳо икки йил эмизиш бахтига муяссар бўлади.
Ҳалимаи Саъдия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ойликларида гапира бошлаганлар, тўққиз ойликларида фасоҳатли (чиройли, аниқ-тиниқ) гапирганлар ва ўн ойликларида камон отиб болалар билан ўйнай бошлаган эканлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт ёшга тўлганларида “Шаққи садр” воқеаси рўй беради, яъни Аллоҳ таоло фаришталари орқали Пайғамбаримизнинг қалб-юракларидан шайтон насибаси бўлган “нафси аммора” (ёмонликка ундовчи нафс)ни олиб ташлайди. Шу сабабли ҳам шайтон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни асло васваса қила олмаган!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олти ёшларигача оналари Оминанинг бағрида ўсадилар. Сўнг оналари ҳам вафот этади. Уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимликда улғайишларига Аллоҳ таолонинг ҳикмати деб қарайдилар. Агар у зот етим ўсмаганларида, бир кун келиб душманлари: “Ота-онасидан ўрганиб олган нарсани айтиб, мен пайғамбарман, демоқда”, дейишлари мумкин эди, дейдилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 - йил Мадинада вафот этганлар.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram канал: Расулуллоҳ ﷺга ошиқлар учун!