"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент шахар, Шайхонтоҳур тумани, "Сузукота" жоме масжиди! Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг www.suzukota.uz веб саҳифаси расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

ЭНГ КАТТА ОФИЯТ!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


ҚИЁМАТ ДАҲШАТИ

Ҳаж мавсумида Мино водийсида фалокат юз берди – икки томондан келаётган минглаб ҳожилар бир-бирига тўқнашиб кетиб, тиқилинчда жуда кўп одам ҳалок бўлди. Ўша воқеада омон қолган бир мисрлик ҳожи ҳикоя қилади:
“Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тек турган ҳолида ҳам вафот топди. Ҳеч ким ҳеч нарса қила олмай қолди. Бу даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлган одам Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилган бўлса керак. Тиқилинч, ур-тўполон бироз кучайгач, издиҳомда ҳожиларнинг эҳромлари ечилиб, тушиб қола бошлади. Баъзилари батамом яланғоч бўлиб қолишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда Қиёматнинг кўриниши хабар берганларидек, бирор одам бошқасининг авратига қарайдиган аҳволда эмас эди.
Мен бир амаллаб чеккароқда турардим, оёғим остида кимларнингдир жуссалар бор эди. Бир пайт кимдир оёғимни тишлади. Аммо даҳшатдан аввалига бунинг нималигини сезмадим ҳам. Бу ҳолат бир неча бор такрорлангач, қарасам, оёғим остида қолган бир аёл тириклигини билдириб, ёрдам сўраш учун оёғимни тишлаётган экан. Лекин минг афсуслар бўлсинки, унга бирор ёрдам беришга мажолим йўқ эди. Жоним ҳалқумимга келиб қолган, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.
Ўша кунни эсласам, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти тилимга келади:
- “У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур. (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур”.
(Абаса сураси, 34 37 оятлар).
Аллоҳ асрасин, демак, ўша аёлнинг ўрнида онам бўлса ҳам, қўлимдан ҳеч нарса келмас экан”.
Қарангки, ўша мисрлик ҳожи бизга Қиёмат ҳодисаларини ҳикоя қилиши учун Аллоҳ унга нажот берибди. Бир неча соат давом этган бу дунёнинг издиҳоми шундай бўлса, бир куни эллик минг йил бўлган Қиёмат куни қандай бўлар экан.
Шояд бу воқеа барчамиз учун ваъз-насиҳат бўлса!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ТАФАККУР

Айнан ҳозир бахтли бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки яна қанча ҳаётингиз қолгани ҳақида қўлингизда бирор ҳужжат йўқ. Ўзингизга ғам-ташвишни нақд қилиб, қувончни қарз қилиб қўйманг.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#БИЛАСИЗМИ?

Гуноҳ қилмаслик ҳам яхшилик келтиради

Ашжаийдан ривоят қилинади: «Суфён Саврийга: «Эй Абу Абдуллоҳ, дуо қилинг», дейишди. Шунда у зот: «Гуноҳлардан четланишнинг ўзи дуодир», дедилар».

(Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж).

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, ин шаа Аллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *7* - “Шаъбон”

*6- Февраль 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:08 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:29
🕰 Пешин - 12:37
🕰 Аср - 16:03
🕰 Шом - 17:49 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 19:02

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

🗣ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТАЙЛИК!

🎙Зайниддин домла Эшонқулов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

❗️Бир мазҳабга эргашиш вожиб
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


РАМАЗОННИ КУТИШ

Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади. Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.
Салафи солиҳ Рамазондан олдин "Бизни Рамазонга етказ" деб дуо қилишар, Рамазондан кейин эса "Биздан ибодатларимизни қабул эт", деб дуо қилишарди.
Рамазон ҳилолини кўрганингизда ушбу дуони қилинг: «Аллоҳу акбар, Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил амни вал ийман вассаламати вал ислам, ваттавфиқи лима туҳиббу ва тардо, Роббий ва Роббукаллоҳ» «Аллоҳу акбар! Эй Аллоҳим! Бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган (ишга) нарсага муяссар этишлик билан чиқаргин. (Эй Ой,) Бизнинг хам, сенинг ҳам Парвардигоринг Аллоҳдир

(Термизий ва Доримий ривоят қилганлар, ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉@suzukotaziyoratgoxi


#ТАФАККУР

Абу Саъид Худрий: ”Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: ”Агар банда исломга кириб, уни ихлос билан яхшилашни давом этдирса, Аллоҳ таоло уни қилган хатоларини кечиргайдир. Бундан кейинги хатоларигина ҳисоб-китоб қилингайдир. Яхшилик 10 баробардан 700 баробаргача кўпайтириб ёзилур. Ёмонлик битта бўлса, битталигича ёзилур, илло ёзилмасдан Аллоҳ кечириб юбориши ҳам мумкиндир”,- деганлар”,- дейди.

(Имом Бухорий ривояти).

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


#БИЛАСИЗМИ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳнинг номи билан бошланмаган иш чаладир"

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Устозлардан бири айтганки, агар бирор ишнинг жоиз ёки ножоиз эканлигини билмоқчи бўлсанг, уни «Бисмиллоҳ!» билан бошлашга уриниб кўр. Агар кўнглинг ғаш бўлса, демак бу ишинг жоиз эмас. Зотан, ақл ҳам қалб ҳам ножоиз ишни Аллоҳинг исми билан қилишга кўнмас.
Масалан, ҳеч «Бисмиллоҳ!» деб сигарет тутатасизми?

Бисмиллоҳ билан бошланмаган ҳар қандай жоиз иш чала бўладиган бўлса, бисмиллоҳ билан бошланмаган ҳар қандай ножоиз иш ундан баттар чала бўлади.

Н.Р.А.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!

Бизларни жонимизни олиб, сўнгра тирилтирган ва қайта тирилиб, жамланиш фақат унинг ҳузурига бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳ қалбларга хотиржамлик, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака ва барчамизга қувончларга тўла, омадли кун ато этсин! АМИН..!!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *6* - “Шаъбон”

*5- Февраль 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:09 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:30
🕰 Пешин - 12:37
🕰 Аср - 16:02
🕰 Шом - 17:48 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 19:01

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


#ТАФАККУР

“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “Аллоҳга омонатсиз!”

Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонат!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳига!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.

Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени омонатга хиёнат қилмайдиган Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.

Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).

Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Жаннатга охири бўлиб бир киши киради. У Сирот устида гоҳ юриб, гоҳ қоқилиб, гоҳ ўт уни домига тортиб, шу ҳолда ўтиб келади. Ундан ўтиб олгач, ортига қайрилиб қараб: «Мени сендан қутқарган Зот буюкдир. Аллоҳ менга аввалгилару охиргилардан бирон кишига бермаган неъматини берди», дейди. Шунда унга узоқдан бир дарахт қўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени ўша дарахтга яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам», дейди.
— «Эй одам боласи, агар тилагингни сенга берсам, Мендан қайтиб бошқа нарса сўрамайсанми?», дейди Аллоҳ азза ва жалла.
— У: «Йўқ, эй Роббим (бошқа нарса сўрамайман)», дейди ва бошқа ҳеч нарса сўрамасликка ваъда беради. Банда ўзи сабр қилолмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахт соясида ўтириб сувидан ичади. Кейин унга бундан-да чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади. Шунда у:
— «Эй Роббим, мени бунисига ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам. Сендан бошқа ҳеч нарса сўрамайман», дейди.
— «Эй одам боласи, ҳалигидан бошқа нарса сўрамасликка ваъда бермаганмидинг? Агар ҳозир сени бу дарахтга ҳам яқинлаштирсам, Мендан яна бошқасини ҳам сўрарсан?», дейди. У бошқа нарса сўрамасликка аҳд беради. Сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда унинг соясида ўтиради ва сувидан ичади. Кейин жаннат эшиги олдида унга аввалги иккисидан ҳам чиройлироқ бир дарахт кўрсатилади.
— «Эй Роббим, мени бунга ҳам яқинлаштирсанг, соясида ўтирсам ва сувидан ичсам, бундан бошқа нарса сўрамайман», дейди банда. Шунда Аллоҳ:
— «Эй одам боласи, бошқа нарса сўрамайман, деб ваъда бермабмидинг?», дейди. Банда:
— «Ҳа, шундай қилгандим. Эй Роббим, шуни ҳам бергин, кейин бошқасини сўрамайман», дейди. У сабри етмайдиган нарсани кўраётгани учун Робби унинг узрини қабул қилади ва уни ўша дарахтга яқинлаштиради. Банда дарахтга яқинлашгач, аҳли жаннатларнинг товушларини эшитиб қолади ва:
— «Эй Роббим, мени ҳам жаннатга киргизсанг», дейди.
— «Эй одам боласи, нима қилсам сўрашни бас қиласан, бутун дунёни ва унга қўшиб яна шунчасини берсам рози бўласанми?», дейди Аллоҳ. Банда:
— «Эй Роббим, Сен оламлар Робби бўла туриб менинг устимдан куляпсанми?», дейди...
Шу сўзларни айтиб, Ибн Масъуд кулдилар ва «Нима учун кулаётганимни сўрамайсизларми?», дедилар.
«Нима учун кулаяпсиз?», дейишди. «Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳудди шундай кулгандилар. Асҳоблар: «Нима учун кулаяпсиз, ё Расулуллоҳ?», дейишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банданинг: «Сен оламлар Робби бўла туриб менинг устимдан кулаяпсанми?» деганида Аллоҳ Роббул оламийн кулгани учун», дегандилар».
... Аллоҳ бандага:
— «Сенинг устингдан кулмайман. Лекин Мен хоҳлаган ишимни қилишга қодирман», дейди»

(Бухорий: №6571, Муслим: №187).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ВИДЕО

БУ БЕШ НАРСАНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ…”
(Охиригача кўринг). 👆

Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани "Сузукота" жомеъ масжиди имом-хатиби. Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ТАФАККУР

Юқори даражани Аллоҳ ҳузуридан талаб этинглар. Бу сизга жоҳиллик қилганга мулойим бўлишингиз ва сизга бермаганга беришингиздир.

(Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан Адий ривояти).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi

Показано 20 последних публикаций.