Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов Сурхондарё вилоятида бўлиб ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда. Навбатдаги учрашувлар тоғли Бойсун туманида бўлиб ўтяпти. Депутат Зуҳриддин Мавлонов томонидан тумандаги олис тоғли ҳудудда жойлашган “Ўрта Мачай” МФЙ тасарруфидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти ўрганилди.
Депутатнинг ўрганишлари давомида асосан иссиқлик тизими ҳолати, таълим сифати, ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлиги каби масалаларга эътибор қаратилди. Учрашувда маҳалла фуқаролари ҳам ташриф буюришди. Мулоқотлар чоғида мактабда болалар спорт зали ва овқатланиш учун ошхона йўқлиги маълум бўлди. Мазкур муаммони ҳал қилиб беришларини сўраб мурожаатлар бўлди. Шунингдек, фуқаролар томонидан маҳаллага Мактабагача таълим ташкилоти зарурлигини, ушбу масалада ҳам амалий ёрдам беришларини сўраб шикоятлар тушди. Депутат мазкур муаммоларни ҳал қилиб беришга ваъда берди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat