Адолат Сдп Сурхондарё вилояти


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦🟦

⚖️ Бугун, 1 апрель Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” бошланди.

Ойлик доирасидаги самарали чора-тадбирлар ва амалий лойиҳалар ҳақида юқоридаги лавҳада батафсил танишинг👆


🟢Жараёнларда фаол иштирок этинг! Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар!

Қадрли партиядошлар!

Бугун, 1 апрель партиямиз томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”га старт берилди.

Ушбу долзарб ташаббус билан биз, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси коррупция иллатига қарши курашни бутун жамиятимиз миқёсида янада кучайтиришни мақсад қилдик.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида коррупцияни бутунлай бартараф этиш йўлида бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

"Адолат"  СДП Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказдик. Йиғилишда партиямиз олдида турган устувор вазифалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”ни амалга ошириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ойлик доирасида "Адолат" СДП ва  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биргаликда бир қатор муҳим ташаббусларни амалга оширади.

Жумладан:

— Партия Марказий аппарати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва партиянинг ҳудудий ташкилотлари фаоллари учун “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув курслари;

Маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотларда “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари;

Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида чора-тадбирлар;

Олий таълим муассасалари, техникум, коллежлар ва лицейларида “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби” мавзусида учрашувлар;

Соғлиқни сақлаш муассасаларида “Соғлиқни сақлаш тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш – устувор вазифамиз!” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш мақсад қилинган.


Азиз ҳамюртлар!

Партиямиз нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттиришни мақсад қилган. Шубҳасиз, коррупция — ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига ғов бўлувчи жирканч иллатдир. Шундай экан, унга қарши муросасиз кураш олиб боришимиз шарт ва даркор. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз.

"Адолат" СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Биргаликда коррупция иллатига чек қўяйлик!

Адолатли ва фаровон жамият барпо этиш йўлида бирлашайлик!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Муносабат

Минтақавий бирлик ва фаровонлик сари муҳим қадам


Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит ва унинг натижасида “Давлат чегараларининг учрашиш нуқтаси тўғрисида”ги битим имзолангани нафақат сиёсий жиҳатдан, балки тарихий ва маданий нуқтаи назардан ҳам муҳим воқеликдир.

Бу учрашув минтақадаги мамлакатлар ўртасида ўзаро ишонч ва самимий ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиб, ўтмишдаги мураккабликларни ортда қолдириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликнинг илк даврида бир қатор муаммолар ва қарама-қаршиликларга дуч келган эди. Айниқса, чегара масалалари билан боғлиқ қийинчиликлар халқларимизнинг кундалик ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган фаол ва конструктив ташқи сиёсат натижасида минтақавий муносабатларда ижобий ўзгаришлар юз берди.

Давлат раҳбарларининг ўзаро оқилона ва тинчликпарвар сиёсати туфайли бугун чегаралар халқларимиз ўртасида ажратувчи эмас, балки бирлаштирувчи омил сифатида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси мамлакатимизнинг фаол ташқи сиёсати ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Биз Марказий Осиёни ҳар томонлама ривожланган, тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлган минтақага айлантириш йўлидаги ташаббусларни ўзимизнинг Сайловолди дастуримизда ҳам устувор мақсад сифатида аниқ белгилаб олганмиз.


Хўжанддаги учрашувнинг яна бир муҳим натижаси – давлат чегараларининг учрашиш нуқтасида барпо этилган "Дўстлик тимсоли" стеласи халқларимиз ўртасидаги азалий қардошлик, дўстлик ва бирдамликни ифода этадиган ёрқин рамз бўлди. Ушбу рамзий ёдгорлик мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг узоқ муддатли истиқболида ҳам ривожланишига хизмат қиладиган чинакам тарихий мерос бўлиб қолади.


Шу билан бирга, давлат раҳбарларининг чегараларни делимитация қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари минтақада барқарорлик, иқтисодий тараққиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Чегараларнинг очилиши ва иқтисодий соҳадаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш минтақавий иқтисодий ва ижтимоий имкониятларни кенгайтириш учун янги йўлларни очиб бериши, шубҳасиз.

Биз, "Адолат"чилар бугунги тарихий воқеани халқларимиз фаровонлиги ва тинч келажаги учун муҳим қадам сифатида баҳолаймиз ва минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш жараёнларига ўз ҳиссамизни қўшамиз.


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

АФВ — ЧИНАКАМ ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИДИР

Президентимиз томонидан Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида имзоланган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон ҳам қанчадан-қанча инсонларга, уларнинг оиласи ва яқинларига ҳақиқий байрам совғаси бўлди, десак муболаға эмас.


Батафсил


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Инновациялар ва рақамли ечимларга таянувчи замонавий парламентлар шаклланмоқда

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг 2025 йил 5–9 апрель кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтиши, айнан Ўзбекистоннинг парламент дипломатиясидаги фаол ва ишончли ролини тасдиқловчи тарихий воқеликдир.

Ўзбекистон парламенти ана шу глобал жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида очиқлик, инновация ва фуқаролик иштирокини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу эса мамлакатимизни парламентлараро мулоқот ва илғор ислоҳотлар марказига айлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу нуфузли форум орқали Ўзбекистон бутун дунё парламентлари билан очиқ мулоқот олиб бориш, ўзининг ислоҳот ва инновацион ёндашувларини халқаро тажриба билан уйғунлаштириш имконига эга бўлади.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Халқ_сўзи_газетаси
#Муносабат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг "ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ" сарлавҳали мақоласи "Халқ сўзи" газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.


📖 Батафсил бу ерда ўқинг

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Қутлов

ЭЗГУЛИК ВА БИРДАМЛИК ТАНТАНАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Табиат гўзаллашиб, қуёш ўзининг заррин нурлари билан нафақат ён-атроф, балки қалбларимизга ҳам илиқлик улашаётган ушбу лаҳзаларда аҳли мусулмон уммати томонидан хайрли амаллар ва хуш ниятлар асносида қаршиланаётган Рамазон ҳайити билан барча юртдошларимиз, қадрли партиядошларимизни самимий муборакбод этаман!

Ҳар бир байрамнинг мазмун-моҳияти унинг инсонларга бағишлайдиган қувонч ва умидида мужассам бўлади. Рамазон ҳайити бизга шуни кўрсатадики, фазилат ва яхшилик йўли — энг улуғ йўл. Қалбга нур, жамиятга тараққиёт, миллатга бирлик келтирадиган йўлдир! Рамазон ойида сабр ва тақводан ташқари, халқимизнинг бирдамлиги, меҳр-мурувват ва бағрикенглиги яна бир бор ўз аксини топади.

Хусусан, Ҳадиси шарифда битилган “Амалларнинг энг афзали мўмин кишининг қалбига хурсандчилик улашишдир”, деган ҳикматга мос равишда, халқимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга кўмак бериш, жамиятда яхшиликни тарғиб этишда муносиб фидокорлик кўрсатади.

Бинобарин, байрам арафасида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарор Ватанимизда дин ва эътиқод эркинлиги, инсоний қадриятларга бўлган юксак ҳурматнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди, десак, янглишмаган бўламиз.

Жумладан, қарор доирасида эҳтиёжманд инсонларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, турли ҳудудларда хайрия тадбирларини ўтказиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, Рамазон ойи ва ҳайити — инсонларни нафақат рўза тутиш ва ибодатга, балки ота-она, қариндош-уруғ ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътибор қаратишга чорлайдиган улуғ айёмдир.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Яратганнинг марҳамат ва мағфиратга тўла кунлари ортидан келган қутлуғ Рамазон ҳайити юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга қут-барака олиб келишини, қилинган ибодат ва дуолар ижобат бўлишини тилайман!

Ҳайитингиз муборак бўлсин, азизлар!


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Тажриба алмашиш ва янги ташаббуслар учун муҳим платформа

2025 йил Марказий Осиё ва хусусан, Ўзбекистон учун халқаро сиёсий майдонда муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Сабаби, илк бор Парламентлараро Иттифоқ ассамблеяси каби нуфузли анжуман ушбу минтақада, аниқроғи, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу нафақат Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада оширишда, балки минтақанинг глобал сиёсий жараёнларга интеграциялашувида ҳам муҳим қадам ҳисобланади.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Муносабат

КЕЧИРИМЛИЛИК — ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ


Юрт равнақи, жамият тараққиёти инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан бошланади. Ўзбекистон бугун дунё ҳамжамиятига “Инсон қадри учун!” деган бош эзгу ғоя асносида айнан шу тамойилларни илгари сурган ҳолда ривожланаётган давлат сифатида танилмоқда.

Мамлакатимиз юксалиши йўлида олиб бораётган бирдамликдаги саъй-ҳаракатимиз, турли соҳалар ривожида қўлга киритилаётган, эътироф этишга арзигулик муваффақият ва натижаларимиз ҳам, энг аввало, мазкур жиҳатга асосланиши билан эътиборга молик, албатта.  

Шу нуқтаи назардан, муборак Рамазон ойининг файзли ва шукуҳли кунларида давлатимиз раҳбари томонидан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармоннинг имзоланишини кенг жамоатчилик катта хурсандчилик билан қарши олди.

Сўнгги йилларда юртимизда афв институти механизми инсонпарварлик ва адолат мезонларига ҳамоҳанг тарзда шаклланди ҳамда жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий кирган шахсларга янги ҳаётга қайтиш имкониятини тақдим этмоқда.  Аҳамиятлиси, ушбу хайрли анъана нафақат улар учун, балки жамият учун ҳам ўзига хос тарбиявий аҳамиятга эга. Боиси, афв адолат мезонларини таъминлаб, жамиятимизда одиллик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фармон билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди (Ўтган йили бу кўрсаткич 426 нафар эди). Жумладан, уларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Биз бу рақамлар ортида бир неча юзлаб инсонлар тақдири ўзгариши, уларни оилалари катта умид ва  интизорлик билан кутаётганини инобатга олсак, жиноятга бериладиган жазо ижро тизими фақат муқаррар жазолаш эмас, балки инсонни тўғри йўлга қайтариш, унинг ижтимоий реабилитациясини таъминлашга ҳам қаратилганини  англаймиз. Бугун озодликка чиқаётган шахсларнинг  катта қисми Рамазон ҳайитини ўз уйида кутиб олади.

Афв этилганларнинг тақдирини ўзгартириб, жамият, фуқаролар учун фойдаси тегадиган шахсларга айланишига дебоча бўлган ушбу воқеликдан сўнг ота-оналар фарзандлари билан қайтадан учрашмоқда, болалар эса отаси ёки онаси кўксига бош қўймоқда. Бу, ўз навбатида, кечиримлилик – жамиятни бирлаштирувчи, уни кучли ва бағрикенг қиладиган юксак фазилат эканини англатади.

Хатолар инсонни тарбиялайди, дейишади. Аммо баъзан бу дарс бағоят оғир кечади. Биргина кичик хато ҳам инсоннинг ҳаётини ўзгартириши, уни оиласидан, эркидан, жамиятдаги ўрнидан айириши мумкин. Бироқ, айрим хатолар борки, улар фақат жазо билан эмас, тўғри йўлга қайтиш имконияти билан ҳам қабул қилиниши керак.

Биз, инсонпарвар ва адолатпарвар жамият барпо этиш йўлида афв институтининг аҳамиятини юксак баҳолаймиз. Чунки, адолат фақат жазо билан эмас, балки тарбия, инсон қадрини улуғлаш ва жамиятга қайтариш йўли билан ҳам таъминланади.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram


#давр_мезони
Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати, "Адолат" СДП фаоли Илҳом Хожибоевнинг "Янги тизим Ўзбекистон тараққиётини таъминлайди" сарлавҳали мақоласи Давр мезони газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.
Батафсил бу ерда (https://t.me/gazetalar_sharhi/34465) ўқинг.

👉🏻 https://t.me/surxon_adolat


Партиянинг «Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Вера Сидненко томонидан Рамазон ҳайити муносабати билан тумандаги "Дўстлик" маҳалласидаги ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб,озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар тарқатилди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#депутат_муносабати

Тошкент жаҳон мамлакатлари парламентлари учун муҳим манзилга айланди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқ билан турли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ташкилот раҳбариятининг мамлакатимизга мунтазам ташрифлари, Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясида парламентларнинг ролини оширишга қаратилган резолюцияси ташаббусининг қўллаб-қувватланиши, шунингдек, Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммитининг муваффақиятли ўтказилиши бунинг яққол далилидир.

Кутилаётганидек, Тошкентнинг 150-ассамблеяга мезбонлик қилиши - Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириб,мамлакатимизни глобал сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айлантиради.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adolatt-12_2025.pdf
3.9Мб
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 28 март кунги 12 (1529)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин, азиз Юртдошлар!
АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИЖОБИЙ ТАЖРИБАЛАР АЛМАШИНАДИГАН МУҲИМ МАЙДОН
✅ Партия тузилмалари ва депутатлик корпуси ҳамкорлиги: самарадорликни кучайтириш йўли
✅ Комплаенс назорат – коррупцияга қарши кураш механизми
✅ Депутат танловда фахрли ўрин эгаллади
✅ “Депутат олимпиадаси” ғолиблари тақдирланди
✅ ХАЙР-САХОВАТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
✅ Мурожаатчи тадбиркорликни бошлади
✅ Никоҳдан ажралишнинг ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ
✅ Корррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати
✅ Улуғ аждодларнинг ҳаққоний қомуси
✅ “Шум бола”: ҳазил тагидаги зил
✅ Қўшиқлари боқийликка дахлдор.


©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда барча туман Кенгашлари раислари, партия ходимлари ҳамда депутатлар иштирок этдилар.
Йиғилиш аввалида партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев сўзга чиқиб,
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусидаги ўқув-семинаридан олинган таассуротлар хусусида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.
-Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси коррупцияга қарши курашиш тизимида аниқлик, шаффофлик ва адолатни таъминлаши билан бирга бу янги тизим Ўзбекистон тараққиётини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу тизимни янада кенгроқ жорий қилишимиз керак, зеро инсон қадри улуғланган юртда яшаяпмиз, шу нуқтаи назардан қаралганда барчамиз коррупцияга қарши курашишда ўз олдимизга аниқ ва улкан вазифаларни белгилаб олишимиз, жойларда, ҳудудларда коррупцияга оид тарғибот тадбирларини кучайтиришимиз зарур, - деди вилоят Кенгаши раиси.
Шунингдек, вилоят Кенгаши раиси вилоят Кенгашининг фаолияти юзасидаги масалалар хусусида атрофлича тўхталди. Ўтган 2024 йил фаолияти якунлари бўйича таҳлил қилиниб, янги 2025 йилнинг истиқболдаги режалари белгилаб берилди. Партиямиз фаолиятини янада самарали ва натижадор фаолиятга айлантириш бизнинг бош мақсадимиз эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда 2024 йилда юқори натижаларга эришган туман Кенгашлари раисларига чуқур миннатдорчилик билдирилди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat




Партиянинг «Муаммо билан юзма юз» лойиҳаси доирасида Музработ туман Кенгаши ишчи гуруҳи тумандаги МФЙларда бўлиб аҳоли муаммоларини ўрганди. Партия туман Кенгаши ишчи гуруҳи тумандаги “Янгиер” маҳалласида бўлиб хонадонлардаги иссиқхоналар фаолияти назорат қилинди ва аҳоли мурожаатлари тингланди. Ўрганишлар давомида мазкур маҳаллада яшовчи С.Холматова иссиқхона учун имтиёзли кредит олиш масаласида қийналаётганлигини ва шу масалада амалий ёрдам беришларини сўради. Ишчи гуруҳи ва маҳалла еттилиги ҳамкорликда муаммо ижобий ҳал этилиб, фуқаро С.Холматовага туман “Микрокредитбанк”дан кредит олишида амалий ёрдам кўрсатилди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Ўқув_семинари

Партия молиявий сиёсатини такомиллаштириш – шаффофлик ва самарадорлик сари муҳим қадам


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз фаолиятида шаффофлик, қонунийлик ва молиявий тартиб-интизомни таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Партия маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ҳисоботларни белгиланган тартибда юритиш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш каби масалалар партиянинг молиявий сиёсатини такомиллаштириш йўлидаги устувор йўналишларидан биридир.

Шу мақсадда, партиянинг барча даражадаги ташкилотлари учун тизимли ўқув-семинарлар ташкил этилиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган молиявий меъёрларни ўргатиб боришга катта эътибор қаратилмоқда.

Анъанага кўра, бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Партия молиявий сиёсатини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда солиқ ҳисоботлари юритилиш тартиби” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube



Показано 18 последних публикаций.