Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов ўзи таълим олган тумандаги “Чағатой” МФЙда жойлашган 28-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳузурида бўлиб учрашувлар олиб борди. Депутат давлатимиз томонидан ёшларга қаратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳар томонлама билим ва кўникмаларни бойитиб бориш, ён-атрофга бўлган дахлдорлик масъулиятни чуқур англаб етиш, депутатликка номзодларни танлаш талаблари, депутатнинг бурч ва вазифалари каби бир қатор ҳаётий ва халқчил маслаҳатларни берди. Шунингдек, ёшларни орзу ва мақсадлари билан дилдан ўртоқлашди.
Учрашув давомида ўқитувчилар ва ўқувчилардан таклиф ва мурожаатлар ҳам бўлди. Хусусан, мактаб ошхонаси таъмирталаблиги, мактаб стадионига чим ётқизиш кераклигини айтиб мурожаат қилишди. Депутат таклиф ва мулоҳазаларни тинглаб амалий чоралар кўришини билдирди. Депутат учрашув сўнггида мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар тўпламини совға қилди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat