Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш,уларда Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусини ошириш мақсадида партия Термиз туман Кенгаши ва Термиз тумани «Орол» МФЙда жойлашган 3-умумтаълим ўрта мактаби ҳамкорликда 14- январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мазкур таълим муассасасида "Ватан ҳимояси - энг олий бурч ва шараф" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, БПТ фаоллари, туман Миллий гвардия зобитлари ва мактаб жамоаси қатнашдилар. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва тадбирда ўз чиқишлари билан иштирок этганлар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.
Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat
Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat