SultonUvaysbobo.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Беруний тумани "Султон Увайс бобо" жоме масжидининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҚУРЪОН ЎҚИБ ВАФОТ ЕТГАН ТУРКИЯЛИК ҚОРИ

Шайх Алижон қори
.

https://t.me/sultonuvaysbobo


Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарози палласини енги билан тозалаётганини кўриб сўрадилар: "Нега бундай қиляпсан?".
Ўғиллари: "Мусулмонларга йўл чангини ўлчаб қўймаслик учун", дея жавоб қилди.
Фузайл йиғладилар ва шундай дедилар: "Бу ишинг эй ўғлим, менинг наздимда икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалдир!".


https://t.me/sultonuvaysbobo


Эътибор берганмисиз, кўплаб улуғларимизнинг исми Муҳаммад бўлган:
Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий
Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий
Абу Мансур Муҳаммад ал-Мотуридий
Абу Наср Муҳаммад ал-Фаробий
Абу Райҳон Муҳаммад ал-Беруний
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий
Мирзо Муҳаммад ибн Шоҳрух Улуғбек
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ... ... ...

https://t.me/sultonuvaysbobo


Қалбни синдириш шифокор-жарроҳнинг хатосига ўхшайди. Узр сўраш билан саломатликни қайтариб бўлмаганидек қалбни ҳам аввалги ҳолатига қайтариб бўлмайди!

Abdulqodir_Polvonov

https://t.me/sultonuvaysbobo


Оламларга раҳмат Набийнинг намоён бўлишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Барча инсонлар жамланиб менинг олдимга келадилар. Шунда “мен бораман..”» 

Субҳаналлоҳ! Ўша вақтда оламларга раҳмат қилиб юборилган набийнинг меҳрибонликлари намоён бўлади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Шунда улар менинг олдимга келишади. Раббимнинг ҳузурига бориб изн сўрайман. Менга изн берилади. Раббимни кўрганимда саждага йиқиламан. Аллоҳ мени хоҳлаганича қўйиб беради, сўнг “Бошингизни кўтаринг ва сўранг, берилади. Гапиринг, тингланади. Шафоат қилинг, шафоатинг қабул қилинади!” дейилади. Бошимни кўтариб, Аллоҳ менга ўргатадиган ҳамд ила У Зотга ҳамд айтаман, сўнг шафоат қиламан. Кейин У Зот менга маълум чегара белгилаб беради. Уларни жаннатга киритаман. Сўнг яна У Зотнинг ҳузурига қайтаман”.  Субҳаналлоҳ! Бу Ҳабибимизнинг оламларга раҳмат эканликларидир. Чунки Раббул иззат у зотга бир марта икром қилиб, қанча-қанча гуноҳкор бандаларни жаннатга киргизди. Лекин икки олам сарвари Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзахда ҳали қанча гуноҳкору хатокорлар борлигини кўриб тинч, хотиржам туролмайдилар ва айтадилар: “Мен Аллоҳ таоло ҳузурига яна бораман. Олдинги ҳолат яна такрорланади, мен шафоат қиламан. Аллоҳ менинг шафоатимни қабул қилади. Менга бир миқдоргача шафоат қилиш берилади ва улар ҳам жаннатга киргизилади, сўнг мен учинчи марта қайтиб келаман унда ҳам шу муомала бўлади, сўнг мен тўртинчи марта қайтиб келаман”. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тўртинчи марта борганимда менга айтиладики, жаҳаннамда икки гуруҳ кишилардан бошқаси қолмайди. Бири уни Қуръон тўхтатган киши, иккинчиси эса унинг жаҳаннамда қолиши вожиб бўлган киши”.

"Шарм ва ҳаё” китобидан.

https://t.me/sultonuvaysbobo


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

1. Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
2. Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
3. Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/sultonuvaysbobo


​​ХУРМО ҳақида 20 ФАКТ

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.


https://t.me/sultonuvaysbobo


Бир ҳаким зотдан "Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?" деб сўрашганда муборак зот шундай жавоб берибди:
• Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали!
• Нимаики бўлса, қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси!
• Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини!
• Яна биттаси бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...


​​МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ

1461-CАВОЛ:
Маҳсига масҳ тортиш фарзми, суннатми, вожибми? Маҳси кийган одам таҳорат қилганда масҳ тортмасдан намоз ўқиса, намози дуруст бўладими?

ЖАВОБ:
Тўлиқ таҳорат билан маҳси кийган кишининг таҳорати синса ва у маҳсини ечмасдан янгидан таҳорат қилмоқчи бўлса, масҳ тортиши фарз бўлади. Агар масҳ тортмасдан намоз ўқиса, намози дуруст бўлмайди. Чунки маҳсига масҳ тортиш оёқни ювиш ўрнидадир. Шундай экан таҳоратда оёқ ювиш фарз эди, маҳсига масҳ тортиш ҳам фарз бўлади. Бу ҳақда "Лубоб" китобида шундай дейилади:

(وفرض ذلك) المسح (مقدار ثلاث أصابع من أصغر أصابع اليد) طولاً وعرضاً،

"Маҳсига масҳ тортишнинг фарзи қўлнинг кичик бармоқларидан учтаси миқдоридадир. Бу миқдор қўл бармоғининг бўйи ва энича бўлади (яъни намланган қўллар билан шу миқдорда чизиқ тортади)". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/sultonuvaysbobo


🤲 ФАРИШТАНИНГ ДУОСИНИ ОЛГАНМИСИЗ?

8⃣ Саккизта ҳолатда фаришталар сизнинг ҳаққингизга дуо қиладилар. Шунинг учун ўша ҳолатда кўпроқ бўлишга ҳаракат қилинг:

✅ Жамоат намозида биринчи сафда турганингизда.
✅ Масжидда намоз тугагандан кейин тезда туриб кетмай ўтирганингизда.
✅ Беморни зиёрат қилганингизда.
✅ Аллоҳ йўлидаги биродарингизни зиёрат қилганингизда.
✅ Биродарингизнинг ҳаққига ғойибона дуо қилганингизда.
✅ Одамларга яхши нарсаларни ўргатганингизда.
✅ Уйқуга таҳоратли ҳолда ётганингизда.
✅ Рўза тутиш учун саҳарлик қилганингизда.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

https://t.me/sultonuvaysbobo


СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.


https://t.me/sultonuvaysbobo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мўмин киши бахил бўлмайди | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Икки хислат, икки сифат бор мўмин одамда умуман бўлмаслиги керак. Биринчиси бахиллик, иккинчиси бадхулқлик, яъни ёмон хулқлик.

https://t.me/sultonuvaysbobo


Боланинг отадаги ҳақлари:

1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Унинг Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиши.


https://t.me/sultonuvaysbobo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 БОЙЛИКДА - ШУКР, КАМБАҒАЛЛИКДА - САБР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/sultonuvaysbobo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​​Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃


🍃🌹 Бугун - нажотнинг аркони.

🍃🌹 Амал кўпаймаган кунда, тоат кўпаймайди.

🍃🌹Тоат кўпаймаган кунда, дуо кўпаймайди.

🍃🌹 Дуо кўпаймаган кунда, сабр бўлмайди.

🍃🌹Бу эса, муҳаққақ хорликдир. 

🍃🌹 Мўмин инсон, унинг сармояси вақт эканлигини билади. Бир лаҳзасини ҳам бефойда ўтказгиси келмайди.

🍃🌹 Солиҳ амал, зикр, Қуръон тиловати, дуо, ота - онасига хизмат билан ўтказади.
Вақт биздаги энг қиммат нарсадир.

Яна бир кунни яшашимиз, Ўзига тавба қилишимиз учун уйғотган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин!...🤲

Кунимиз хайрли, энг муҳими фойдали ўтсин!


https://t.me/sultonuvaysbobo


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#duo #hadis #tong_otganda #kech_kirganda
🤲 Kim har kuni tong otganida va kech kirganida...

🌙 Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

"Kim har kuni tong otganida va kech kirganida:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Hasbiyallohu laa ilaha illa huva ’alayhi tavakkaltu va huva robbul ’arshil ’aziym" (Alloh menga kifoya qiladi. Undan boshqa iloh yo‘q. Unga tavakkal qildim. U ulug‘ arshning Rabbidir), deb yetti marta aytsa, uning dunyo va oxiratdagi muhim ishlarida Allohning O‘zi kifoya qiladi",
dedilar.

Ibn Sunniy rivoyatlari.

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ШАРЪИЙ ҲУКМНИНГ САБАБИ ҲАҚИДАГИ САВОЛГА ЭНГ ГЎЗАЛ ЖАВОБ

Бир киши Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳнинг ҳузурларига келиб: “Аллоҳ таоло фалон нарсани нега ҳаром қилган? сабаби нима? нима ҳикмати ва фойдаси бор?” деб сўрай бошлади. Ҳазрат Таҳонавий қуддиса сирруҳ: “Сиз бир нарсага жавоб беринг. Шунда, мен сизга унинг жавобини бераман”, дедилар.
“Нима нарса?” деди.
Шунда Ҳазрат: “Сенинг бурнинг нега орқага эмас, олдинга қўйилган?” деган савол билан жавоб қилдилар. Шу танбеҳ орқали Аллоҳ таоло ҳар бир ишни Ўзининг ҳикмати билан, Ўзи хоҳлаганидек қилишини, бандаси “нега?” деб сўрашга ҳаққи йўқлигини билдирмоқчи бўлдилар.
Ростан ҳам инсоннинг кўракдеккина ақли Аллоҳнинг бутун ишлари ҳикматини қамраб ололмайди. Бугунги даврда илм-фан тараққий топганига қарамасдан, мана шу кичкинагина ақлни ҳам буткул ўрганиб чиқа олгани йўқ. Шунчалар ожиз бўлишига қарамасдан, банда, фалон нарса нега ҳаром қилинган? бу нарса нега ҳалол? деб, Аллоҳ таолонинг бутун ҳикматларининг тагига етишни хоҳлайди. Ҳолбуки, у ўзининг хилқатидан бехабар... Бу каби саволлар Аллоҳ таолонинг буюклигини англамаслик оқибатида пайдо бўлади. Ҳазрат мазкур савол ила сўровчига ана шу маъноларни уқтирмоқчи бўлдилар.

“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.

https://t.me/sultonuvaysbobo


​​ЛУҚМОНИ ҲАКИМ  АЙТАДИКИ:

- Эй, ўғил! Ўлик қалбни тирилтирмоқ учун ўн ҳикматга амал этмоғинг лозим:

1. Фақир ва мискинлар билан бирга ўтирмоқ.

2. Дунёпарастларнинг мажлисларидан сақланмоқ, улардан узоқ бўлмоқ.

3. Бечораларга ёрдам қўлини узатмоқ, уларга ҳамдард бўлмоқ.

4. Қулларни озод қилиб, уларга эркинлик бермоқ.

5. Ғарибларни меҳмон қилмоқ.

6. Мол билан саҳоват қилиб, камбағалларни бойга айлантирмоқ.

7. Илмга амал этувчи олимларни ҳурмат қилмоқ.

8. Қарияларга ҳурмат кўрсатиб, уларнинг дуосини олмоқ.

9. Яхшиликка даъват этмоқ, ёмонликдан қайтармоқ, амалини ихлос ила бажармоқ.

10. Ибодатни жаннат умиди ёки жаҳаннамдан қўрқиш туфайли эмас, Аллоҳга муҳаббат қўйиб ихлос билан адо этмоқ.


https://t.me/sultonuvaysbobo


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз равшан. Илми бор кишилар ўзларидаги илмни беркитмасдан, сўраб келган, ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатишлари керак. Агар биров бу йўлда тўсиқ бўлса, барча гуноҳ ўша тўғаноқлик қилган томонга тушади.
https://t.me/sultonuvaysbobo


Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди:
- Бахтли инсон ким?
Ибн Қудома шундай дебди:
- Нафаси тўхтасада, ҳасанотлари тўхтамайдиган киши!

Abdulqodir_Polvonov

https://t.me/sultonuvaysbobo

Показано 20 последних публикаций.