Мобиллик ва китоб
Бугун хос китобхонларни ҳисобга олмаганда одамлар 500-700 бетлик романларни ўқий олмаяпти. Буни ахборот ва эстетик завқнинг китобдан бошқа манбалари пайдо бўлгани билан ҳам, мутолаага фурсат топиш муаммоси билан ҳам, китобхондаги эриниш билан ҳам боғлаш мумкин.
Шу билан бир қаторда драблл каби ўта кичик насрий жанрлар пайдо бўлиши ҳам давом этмоқда. Яъни, бу эҳтиёж билан боғлиқ ҳолат.
Адабий жараёнга қарасак, йирик шеърий жанрлар бўлган достон, балладалар яралиши камайиб кетди. Шеърхон узун шеър ўқигиси келмайди, ёдлашга ҳам эринади.
Кино санъати каби аудиовизуал манбаларга муқобил тарзда “вайн” номини олган кичик видеочиқишлар оммалашмоқда. Бу парчалар инсон тафаккурини кўп қийнамайди, уларнинг хулосасида ҳатто хулосанинг ўзи бўлмаслиги ҳам мумкин. Унинг асосида шунчаки олди-қочди гап-сўз ёки бирор мантиқсиз ҳаракат ҳам ётиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда улар айланиб юради ва миллион марталаб кўрилади. Муҳими – қисқалик. Бир неча минут ёки секундгина диққатни жалб қилиб, яна хабарлар тасмасига сингиб кетаверади.
Бугун интернет аҳолиси орасида оммалашган хабарларни қисқартириб ёзиш, сўзларни ҳатто ҳарфларни ҳам қисқартмалар билан ифодалаш авж олган. Буни саводхонлик маданиятининг йўқлиги, тилга ҳурматсизлик билан боғлашга одатланиб қолганмиз.
Менимча, бунинг асл сабаби — мобиллик. Яъни, сиз бераётган хабар ёзиш учун ҳам, ўқиш учун ҳам қулай бўлиши керак...
Суҳроб ЗИЁ
"Мобиллашиб бораётган тафаккур" мақоласидан.
("Маънавий ҳаёт", №4).
@suhrob_ziyo1