⚡️Афғон манбалари: Аббос Станикзай мамлакатни тарк этган
Афғонистондаги манбалар хабарига кўра, "Толибон" Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳаммад Аббос Станикзай Афғонистондан чиқиб кетган. Айтилишича, уни ҳибсга олиш учун "Толибон" етакчиси қарор чиқарган. Лекин бундан хабар топиб, мамлакатдан чиқиб кетган. Бунга Станикзайнинг яқиндаги чиқишида "Толибон" раҳбариятининг хотин-қизлар таълимини чеклаш ҳақидаги сиёсатини танқид қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Унинг Афғонистондан чиқиб кетишига Мудофаа вазири Муҳаммад Яъқуб ёрдам бергани ва Аббос Станикзай ҳозирда Дубайда эканлиги маълум қилинган.
"Толибон" ҳозирча расман бу маълумотни тасдиқламаган.
👉@suhrob_buranov