Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Sharqshunos-afg‘onshunos va siyosatshunos Suhrob Bo‘ronovning Afg‘on muammosi, Afg‘onistondagi vaziyat, qolaversa, Sharq makoni va mintaqamizda sodir boʻlayotgan eʼtiborga molik voqea-hodisalar haqida tahliliy fikr-mulohazalari taqdim etib boriladi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


🇨🇳Хитойнинг "Марваридлар ипи" стратегияси

Ушбу стратегия Хитойнинг Жанубий ва Жануби-шарқий Осиёдаги денгиз йўлларини назорат қилишга қаратилган геосиёсий лойиҳаси ҳисобланади. "Марваридлар ипи" атамаси геосиёсий тушунча сифатида илк марта АҚШ Мудофаа вазирлигининг 2005 йилдаги "Осиёнинг энергия келажаги" номли ҳисоботида ишлатилган. Хитойликлар эса бу стратегияни "Денгиз ипак йўли" деб аташади.

Таҳлилларга кўра, Хитой "марваридлар" жойлашган нуқталардаги денгиз бандаргоҳларини ўз таъсирига олиш, нефт ва бошқа энергетика ресурслари оқимини назорат қилиш учун қарз тузоқ дипломатиясини қўллаш ва кейинчалик ҳарбий денгиз флотлар ташкил этишни режалаштирган.

Умуман, Хитойнинг жаҳон иқтисодиётидаги таъсири шу "марваридлар" билан чамбарчас боғлиқ. Ўз навбатида, Пекиннинг заиф нуқтаси ҳам айнан шу ҳудудларда кўринади.

👉@suhrob_buranov


Малала Юсуфзай: "Толибон" ўз жиноятларини маданий ва мазҳабий асослар билан яширмоқда.

Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати Малала Юсуфзай Исломободда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Қизлар таълимига бағишланган йиғилишида "Толибон" режими Афғонистонда гендер апартеидни амалга ошираётгани, мусулмон мамлакатлари раҳбарларидан "Толибон" ҳукуматини тан олмасликни сўради. Шунингдек, у нутқида "Толибон" ҳукумати назорати остида Афғонистонда бутун бир қизлар авлоди йўқ бўлиб кетиши эҳтимоли ҳақида хавотир билдириб, мусулмон уламолари ва етакчиларини афғон хотин-қизларини Ислом қадриятларига биноан қўллаб-қувватлашга даъват этди.

👉@suhrob_buranov


🇮🇷🏳Эрон ва Афғонистон Ҳелманд дарёсидан фойдаланиш бўйича музокаралар ўтказади

Эрон Президенти Масъуд Пезишкиённинг маълум қилишича, тез орада Энергетика вазирлиги жамоасидан иборат делегация Афғонистонга ташриф буюради.

Афтидан, Эрон томони Афғонистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятлар кучайиши фонида вазиятдан фойдаланиб олмоқчи. Чунки, Покистон билан чегарадаги кескинлик сабабли савдо-сотиқнинг камайиши "Толибон" олдида Эроннинг Чобаҳор порти йўналишини муқобил йўл сифатида намоён қилади. Бу Эронга музокаралар унинг фойдасига бўлиши учун имконият сифатида қаралиши мумкин. Чобаҳор портига асосий сармоя киритаётган давлат эса Ҳиндистон ҳисобланади. Эрон ва Ҳиндистон ўртасида 2024 йилда имзоланган 10 йиллик шартномага кўра Ҳиндистон Чобаҳорга 150 млн доллар сармоя киритади, терминалларни модернизация қилиш учун эса 250 млн долларлик кредит беришни таклиф қилган.

Шу жиҳатдан, "Толибон" ва Исломобод алоқаларининг ёмонлашуви Эрон ва Ҳиндистон тандемини кучайишига хизмат қилиши мумкин.

👉@suhrob_buranov


🇮🇷Эрондаги авторитар исломий ҳокимият ағдариладими?

Бу саволни ўртага ташлашимиз бежизга эмас. Суриядаги Башар Асад режимининг қулаши Яқин Шарқнинг узоқ муддатли авторитар бошқарувдаги давлатларини ҳам хавотирга сола бошлади. Шу жумладан, Эронни ҳам. Қолаверса, АҚШ ва Исроил расмий шахслари сўнгги вақтларда Эронни нишонга олиш ҳақида қайта-қайта гапиришмоқда.

Эроннинг амалдаги исломий бошқарув модели ўз жамиятини ҳозиргача асосий 2 та устун орқали ушлаб келди. Булар:

1. Америка ва Исроил душман;

2. Мусулмон оламида ўзини шиалар етакчиси сифатида кўрсатиш.

Эрон диний раҳбарларининг сийқаси чиқиб кетган нутқларидан ҳеч қачон тушиб қолмайдиган биринчи устун тобора ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Эрон аҳолиси ҳам замонавий дунё ва Яқин Шарқ минтақасидаги воқеликни диққат билан кузатиб турмоқда. Ўз мамлакатининг хавфсизликни таъминлаш ишида заиф эканлигини ҳис қилмоқда. Масалан, Исмоил Ханиянинг айнан Теҳронда ўлдирилиши аҳолининг ўз ҳукуматига бўлган ишончини камайтириб, шубҳаю гумонларни янада кучайтириб юборди.

Яқин Шарқдаги шиалар қатламини бирлаштиришни назарда тутувчи иккинчи устун ҳам аста-секин дарз кетмоқда. Масалан, Эроннинг Суриядан қувилиши, Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг деярли мажруҳ ҳолга келтирилиши, Ямандаги хусийларни нишонда эканлиги ва бошқа шу каби мисолларнинг барчаси Эроннинг ташқи сиёсатдаги "Шиа ҳилоли" концепциясини чиппакка чиқарди.

Хуллас, Эрон раҳбарияти ўз ҳокимиятининг яқин истиқболдаги тақдирини белгилаб берадиган танлов қилиш арафасида турибди.

👉@suhrob_buranov


🇺🇿🇦🇪Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

👉@suhrob_buranov


🇵🇰🇺🇿🇦🇿Покистон Бош вазири Озарбайжон ва Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган.

Бу ҳақида "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди. Покистон ОАВлари Шаҳбоз Шарифнинг ташрифи февраль ойида бўлишини маълум қилишмоқда.

👉@suhrob_buranov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸АҚШдаги ёнғинлар кўлами...

👉@suhrob_buranov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇷 Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси илк марта ўзининг ерости ракета базасини намойиш қилди.

👉@suhrob_buranov


"Толибон" 1 ойдан сўнг Ҳалил ар-Раҳмоний ўрнига вазир тайинлади.

"Толибон" матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳиднинг ёзишича, Бош вазир девонининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Абдул Кабир Муҳожирлар ишлари бўйича вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.


🇱🇧Ливан президенти этиб
мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Жозеф Аун тайинланди.


Жозеф Аун 1964 йил 10 январда Байрутнинг шарқий чеккасида жойлашган Син эл-Фил шаҳрида туғилган.

У Ливан-Америка университетида сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражасини олди. Шунингдек, у ҳарбий фанлар бўйича бакалавр даражасига эга. 1988 ва 1995 йилларда АҚШда ҳарбий курсларда, 2008-2009 йилларда эса АҚШда терроризмга қарши кураш халқаро дастурида қатнашган. Қолаверса, у Сурияда қўшимча тайёргарликдан ўтган. Инглиз ва француз тилларида гаплаша олади.

1983 йилда ҳарбий хизматга борган ва босқичма-босқич кўтарилган. 2013 йили унга бригада генерали унвони берилди. 2017 йилда эса Жозеф Аун Ливан Қуролли кучлари қўмондони этиб тайинланди.

Жозеф Аун 2024 йил ноябрда Вашингтон ва Париж воситачилигида Ливанда 60 кунлик сулҳни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаган.

У Ҳизбуллоҳга қарши кайфиятдаги раҳбар сифатида танилган. Бу Эроннинг Ливандаги таъсири кескин чекланади, дегандек гап.

👉@suhrob_buranov


Репост из: Strategic Focus: Central Asia
O‘zbekistonni “middle power”lar qatoriga kiritish bo’yicha ilmiy yondashuv

O‘zbekistonning xalqaro maydondagi o‘rni tobora kuchayib, uni “middle power”lar safida ko‘rishga asos yaratmoqda. Siyosiy fanlar doktori (DSc), O’zbekistonning Shvetsiyadagi elchisi Rahmatulla Nurimbetovning “O‘zbekiston va Shanxay hamkorlik tashkiloti” (2024) nomli monografiyasida bu masala birinchilardan bo‘lib ilmiy jihatdan asoslangan. Unda O‘zbekistonning “middle power” maqomini shakllantirish uchun mavjud sharoitlar va imkoniyatlar keng ko‘rib chiqilgan. Ushbu tahliliy postda O‘zbekistonning “middle power” maqomi qanday tarkib topishi va uning ahamiyati haqida fikrlar keltirilgan.

1. Markaziy Osiyoning “jug‘rofiy yadrosi” sifatida roli

O‘zbekiston Markaziy Osiyoning eng yirik davlatlaridan biri bo‘lib, tarixiy-madaniy va iqtisodiy jihatdan mintaqadagi integratsiya jarayonlarining asosiy harakatlantiruvchi kuchi hisoblanadi. 2017 yilga qadar mintaqadagi raqobat va ziddiyatlar ShHTning rivojlanishida to‘siq bo‘lgan bo‘lsa, O‘zbekistonning proaktiv tashqi siyosati ushbu muammolarni kamaytirishga xizmat qildi. Hozirda mintaqa davlatlari o‘rtasidagi hamkorlik kuchaygan va bu o‘z navbatida O‘zbekistonning xalqaro mavqeini mustahkamlashda muhim omil bo‘lib xizmat qilmoqda.

2. Katta davlatlar bilan muvozanatli diplomatiya

O‘zbekiston Rossiya, Xitoy va Hindiston kabi yirik davlatlar bilan konstruktiv aloqalarni yo‘lga qo‘ygan. Ushbu davlatlar bilan yaqin hamkorlik “middle power” sifatidagi maqomni rivojlantirish uchun mustahkam asos yaratadi. Ayniqsa, ShHT doirasida olib borilayotgan diplomatik faoliyat Turkiya, Braziliya yoki Janubiy Koreya kabi “middle power”lar tajribasiga mos keluvchi elementlarga ega.

3. Tashabbuskorlik va legitimlikni kuchaytirish

Rahmatulla Nurimbetovning fikricha, O‘zbekiston ShHT doirasida “middle power”ga xos funksiyalarni bajarishda faol harakat qilmoqda. Tashabbuskorlik, ko‘p tomonlama hamkorlikni rivojlantirish va tashkilotning legitimligini saqlash borasidagi amaliy qadamlar nafaqat O‘zbekistonning ichki va mintaqaviy manfaatlariga, balki xalqaro barqarorlikka ham xizmat qiladi. Ushbu yo‘nalish, boshqa “middle power”lar tajribasiga asoslangan holda, yanada takomillashtirilishi mumkin.

4. Konseptual yondashuv zarurati

O‘zbekiston “middle power” maqomini shakllantirish jarayonida tizimli va strategik yondashuvni rivojlantirishi lozim. Nurimbetov tomonidan taklif etilgan “O‘zbekiston Respublikasining ‘o‘rtamiyona davlat’ sifatidagi diplomatiyasi” konsepsiyasi bu borada muhim o‘rin tutadi.

Xulosa qilib aytganda, O‘zbekiston “middle power” maqomini rivojlantirish orqali nafaqat mintaqaviy, balki xalqaro miqyosda ham yangi rolga ega bo‘lish imkoniyatiga ega. ShHT doirasidagi faoliyat bu jarayonda muhim vosita bo‘lib xizmat qilmoqda. Tashqi siyosatdagi muvozanatli yondashuv va tashabbuskorlikning davom ettirilishi O‘zbekistonning global miqyosdagi nufuzi va ta’sirini kuchaytirishda hal qiluvchi ahamiyat kasb etadi.

Bu borada ilmiy doiralar va tahlil markazlari tomonidan taklif etilayotgan konseptual yondashuvlar mamlakatimizning yanada samarali siyosiy strategiyasini shakllantirishga xizmat qiladi.

Strategic Focus: Central Asia


Эрнест Ҳемингуэй: Алвидо, қурол!

Ҳозирги дунё: Яшасин, қурол!

👉@suhrob_buranov


Сиздирилган маълумотларга кўра, Башар Асаднинг рафиқаси Асма ал-Ахрас АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ва Британия разведкаси MI5 агенти бўлиб ишлагани маълум бўлди.

👉@suhrob_buranov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрон ва Туркия чегарасидаги афғон муҳожирлари гуруҳи

👉@suhrob_buranov


Забиҳулло Мужоҳид: Суҳайл Шаҳин Афғонистоннинг Қатардаги элчиси этиб тайинланди

"Толибон" Матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳиднинг хабар беришича, Суҳайл Шаҳин Афғонистоннинг Доҳадаги элчиси этиб тайинланган. Суҳайл Шаҳин бунгача "Толибон"нинг Доҳадаги сиёсий идорасига раҳбарлик қилаётган эди.

Афғонистоннинг Доҳадаги собиқ элчиси Муҳаммад Наим эса Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маъмурий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

👉@suhrob_buranov


Ҳамидулла Фитрат*: Америка бизга ҳатто бир афғоний ҳам кўмак кўрсатмаган.

"Кусто ҳайратда... " 😁

* "Толибон" матбуот котиби ўринбосари

👉@suhrob_buranov


🇺🇸Ҳаттоки Илон Маск ҳам худди ҳеч нарса билмагандек бу ҳақида сўрамоқда...

👉@suhrob_buranov


🇺🇸АҚШ Конгресси аъзоси Тим Бёрчет сайланган президент Дональд Трамга "Толибон"ни молиялаштиришни тўхтатиш бўйича мурожаат қилибди.

У ўз мурожаатида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг "Толибон"га ноҳукумат ташкилотлар орқали 10 млн доллар тақдим этилганини тан олгани, Афғонистон Марказий банкига ўтказилаётган АҚШ долларидаги нақд пуллар ҳақида эслатиб ўтиб, Қўшма Штатлар ташқаридаги душманларини молиялаштирмаслиги ва хорижий ёрдамни беҳуда сарфламасликка чақирган.

👉@suhrob_buranov


🇵🇰 Исломободда 800 га яқин афғон фуқароси ҳибсга олинган

Бу ҳақида Покистондаги Афғонистон элчихонаси хабар бермоқда.

"Таҳрик-е Толибон Покистон" (ТТП) ташкилотининг фаоллашуви сабабли Афғонистондаги "Толибон" ҳукумати ва Исломобод ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши давом этмоқда. Айрим мутахассислар вазиятга ҳаттоки иккала давлат уруш ёқасида, деб баҳо бермоқда. Шу сабабдан, ҳар иккала томон ҳам бир-бирига босим ва таъсир ўтказувчи воситаларни максимал қўллашга ҳаракат қилмоқда.

Британия нашрларида чиққан маълумотларга кўра, "афғон толиблари" Покистон билан чегара ҳудудига ҳарбий техникаларни ва 15 минг аскарини жойлаштирган. "Толибон" вакилининг Telegraph газетасига айтишига кўра, "толиблар" низонинг ҳар қандай эскалациясига тайёр турибди.

Покистон томонининг маълум қилишича, биргина 2024 йилнинг ўзида ТТП уюштирган 444 та ҳужум оқибатида 685 нафарга яқин Покистон хавфсизлик кучлари ҳалок бўлган.

👉@suhrob_buranov


2025 йил "Қора оққушлари": тарихни ўзгартириши мумкин бўлган воқеалар

Politico нашри талқинига кўра, 2025 йилда дунё глобал тартиботига жиддий таъсир кўрсатадиган бир қатор кутилмаган ҳодисаларга дуч келиши мумкин. "Қора оққушлар" деб номланувчи бу ҳодисалар камдан-кам учрайди ва тарихни кескин ўзгартириши мумкин бўлган воқеаларни олдиндан айтиш қийин. Ушбу воқеалар орасида нашр қуйидагиларни санаб ўтди:

💀Глобал киберҳужум: Сунъий интеллектдан ҳужумлар уюштириш ва бозорни манипуляция қилиш учун фойдаланилиши мумкин, бу эса глобал инфратузилмани бузадиган ҳамда хавфсизлик ва иқтисодиётга таҳдид соладиган йирик киберҳужумга олиб келади.

🇮🇷Эрон бўйича махфий келишув: Politoco Россия, АҚШ, Эрон ва Исроил ўртасида Эрон ядровий дастури ҳамда Эрон ва Исроил ўртасидаги можаронинг олдини олиш бўйича мумкин бўлган махфий келишувни башорат қилмоқда.

🦠Хавфли касалликнинг авж олиши: Қўшма Штатларда номаълум касаллик эпидемияси оммавий ўлимга ва касалликнинг тарқалишига олиб келиши, иқтисодий ва сиёсий вазиятни мураккаблаштириши мумкин.

🇺🇸🇨🇳Трамп-Си Цзиньпин иттифоқи: АҚШ ва Хитой раҳбарларининг Украинадаги уруш каби глобал муаммоларни ҳал қилиш учун кутилмаган иттифоқи ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиши мумкин.

🇮🇱🇵🇸Яқин Шарқдаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш: Politico икки томоннинг сиёсий иродаси ва араб давлатларининг қўллаб-қувватлашини талаб қиладиган тарихий икки давлат келишувига эришиш имконияти вужудга келишини тахмин қилмоқда.

📉Молиявий бозорлардаги глобал ваҳима: молиявий маълумотларни манипуляция қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш бозорларда ваҳима ва аксиялар нархининг кескин пасайишига олиб келиши мумкин.

🤝Кутилмаган геосиёсий иттифоқлар: Суньий интеллект ва квант ҳисоблаш соҳасидаги ютуқлар кутилмаган геосиёсий ўзгаришларга, жумладан Яқин Шарқ билан муносабатлардаги ўзгаришларга ҳамда Африка ва Ҳиндистонда ишлаб чиқариш қувватларининг ўсишига олиб келиши мумкин.

🇰🇷Жанубий Корея ядровий давлатга айланади: Жанубий Корея Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиши мумкин, бу эса Осиёда занжирли реакцияга сабаб бўлади ва глобал беқарорликни кучайтиради.

🇧🇾Беларусда Лукашенконинг ағдарилиши: “Россиянинг заифлашиши Беларусда халқ қўзғолони ва Лукашенконинг ағдарилишига олиб келиши мумкин, бу эса минтақадаги сиёсий вазиятни ўзгартиради”.

👉@suhrob_buranov

Показано 20 последних публикаций.