🇱🇧Ливан президенти этиб
мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Жозеф Аун тайинланди.
Жозеф Аун 1964 йил 10 январда Байрутнинг шарқий чеккасида жойлашган Син эл-Фил шаҳрида туғилган.
У Ливан-Америка университетида сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар бўйича бакалавр даражасини олди. Шунингдек, у ҳарбий фанлар бўйича бакалавр даражасига эга. 1988 ва 1995 йилларда АҚШда ҳарбий курсларда, 2008-2009 йилларда эса АҚШда терроризмга қарши кураш халқаро дастурида қатнашган. Қолаверса, у Сурияда қўшимча тайёргарликдан ўтган. Инглиз ва француз тилларида гаплаша олади.
1983 йилда ҳарбий хизматга борган ва босқичма-босқич кўтарилган. 2013 йили унга бригада генерали унвони берилди. 2017 йилда эса Жозеф Аун Ливан Қуролли кучлари қўмондони этиб тайинланди.
Жозеф Аун 2024 йил ноябрда Вашингтон ва Париж воситачилигида Ливанда 60 кунлик сулҳни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаган.
У Ҳизбуллоҳга қарши кайфиятдаги раҳбар сифатида танилган. Бу Эроннинг Ливандаги таъсири кескин чекланади, дегандек гап.
👉@suhrob_buranov