Репост из: Muhrim / Муҳрим
Андижон суди Россия-Украина урушида қатнашиб, 10 дан ортиқ украиналикни ўлдирганини тан олган Ўзбекистон фуқаросига 4 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлабди. Бу, худди, “уй қамоғи” дегандек гап - одатда ишлаб, тинч яшаб юрса, кечаси кўчага чиқмаса бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса Фарғонадаги суд Россия-Украина урушида беш ой қатнашган (қанча одамни ўлдиргани айтилмаган), бунинг эвазига Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликка 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, “жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб”, шартли 3 йил синов муддати белгилабди. Яъни, у ҳам ҳақиқий маънода барибир қамалмаган.
Таъкидланишича, униси ҳам, буниси ҳам ўз хоҳиши билан Ўзбекистонга қайтиб, ўзини ўзи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига топширган ва нега Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилгани бўйича суд уларнинг айбини енгиллаштириш учун асосли деб тан олган важларни келтирган.
Сизга қандай билмадиму, лекин бу Ўзбекистон суд органлари томонидан Ўзбекистон фуқароларининг чет эллардаги жанговар ҳаракатлардаги иштирокини қўллаб-қувватлашга ўхшаб кўринди. Сиз ойлаб, йиллаб хорижий давлатда ёлланма жангчи бўлиб хизмат қиласиз, қанчадан-қанча одамларни ўлдирасиз, уйини куйдирасиз ва Ўзбекистонга бош эгиб келиб, “оилам оғир аҳволда эди, пулим йўқ эди, қийналиб кетгандим”, деб тан олсангиз, тамом, бағрикенг ўзбек суди сизга ҳеч қанақа уруш кўрмаган Ўзбекистон фуқароси каби обод ўлкада озод яшаш имконини яратиб беради. Худди “Россия армиясига қўшил, Украинага қарши жанг қил ва топган пулингга Ўзбекистонда мазза қилиб яша” деган махсус акцияга ўхшайди.
Балки улар Россиядан бекордан бекорга қайтмагандир? Ўзи Россия тарафдан урушда қанча ўзбекистонлик қатнашяпти - расмийларимизда бу ҳақда маълумот борми? Эртага уларнинг бари (омон қолганлари) Ўзбекистонга қайтса, судларимиз мана шундай шартли, юмшоқ жазо тайинлашда давом этаверадими? Умуман, бунинг миллий хавфсизлигимизга нисбатан оқибатлари ўйлаб кўрилганми - балки Россия уларни Ўзбекистонга топшириқ билан юбораётгандир? Ҳар ҳолда, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг мингларча ҳарбий хизматчиларидан фарқли ўлароқ, улар ҳақиқий жанг майдонида бўлган, уруш кўрган, бўлганда ҳам, эҳтимолий душман сафида малака оширган одамлар.
Яна бир қизиқ масала шундаки, жаҳоннинг бошқа қайноқ нуқталардан “адашганини англаб”, бош эгиб қайтган қолган ўзбекистонликларга ҳам шундай бағрикенглик қилинармикин?