2024-йил якуни бўйича молиявий ҳисобот топшириш муддати ва таркиби
БҲМСга мувофиқ молиявий ҳисобот тузадиган субъектлар учун у қуйидагилардан иборат:
⏺️ бухгалтерия баланси;
⏺️ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар (молиявий ҳисоботга изоҳлар).
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун молиявий ҳисобот қуйидагилардан иборат:
⏺️ бухгалтерия баланси;
⏺️ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.
МҲХС бўйича молиявий ҳисобот таркибида:
⏺️ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (Ф1);
⏺️ фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромад тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот (Ф2);
⏺️ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (билвосита усул);
⏺️ ҳисоб сиёсатининг муҳим элементлари қисқача тавсифи ва бошқа тушунтириш маълумотларини ўз ичига олган изоҳлар (молиявий ҳисоботга изоҳлар).
@soliqbuxgalteriya
Йиллик молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган давлат органларига:
БҲМС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
МҲХС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тақдим этилади.
БҲМСга мувофиқ молиявий ҳисобот тузадиган субъектлар учун у қуйидагилардан иборат:
⏺️ бухгалтерия баланси;
⏺️ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар (молиявий ҳисоботга изоҳлар).
Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун молиявий ҳисобот қуйидагилардан иборат:
⏺️ бухгалтерия баланси;
⏺️ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.
МҲХС бўйича молиявий ҳисобот таркибида:
⏺️ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (Ф1);
⏺️ фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромад тўғрисидаги ҳисобот;
⏺️ хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот (Ф2);
⏺️ пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (билвосита усул);
⏺️ ҳисоб сиёсатининг муҳим элементлари қисқача тавсифи ва бошқа тушунтириш маълумотларини ўз ичига олган изоҳлар (молиявий ҳисоботга изоҳлар).
2024-йил якуни бўйича қуйидагилар молиявий ҳисобот топширмайдилар:
1️⃣ қатъий миқдордаги айланмадан солиқ тўловчилар (бу бўйича солиқ органи ҳам расмий изоҳ берган);
2️⃣ 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган корхоналар (Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни).
@soliqbuxgalteriya