Soliq va buxgalteriya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Ушбу канални юритишдан асосий мақсад олган билимларимизни бўлишиш, билмаганларимизни ўрганиш ва янада мустаҳкамлаш.
https://t.me/+buDYuOO9kSZmZWEy канал гуруҳи.
Админ: @shonazarovsardor

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш

Бугунги кундаги долзарб муаммолардан бири бу фирибгарлар томонидан бошқа шахслар номига кредит расмийлаштириш. Ушбу муаммони бартараф қилиш учун my.gov.uz сайтида "Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш" хизмати йўлга қўйилган ва бу хизмат мутлақо бепул.

Хизматдан фойдаланиш учун сайтга кириб "Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш" бўлимига ўтилади ва чеклов қўйилади. Қайта фаоллаштириш учун ҳам худди шу бўлимдан фойдаланилади.

Кредит тарихини музлатиш хизматини улаш, маълумотларингизни бегона шахслардан ҳимоя қилади ва сизнинг розилигингизсиз кредит расмийлаштирилишини олдини олади.


@soliqbuxgalteriya


2024 йилда солиқ тушумлари деярли 200 трлн сўм бўлди

Солиқ қўмитаси 2024 йил давомида солиқ органларининг бюджетга тушумлари 199,6 трлн сўм бўлганини маълум қилди.

Бу солиқ тушумларининг асосий қисми фойда солиғи (52,7 трлн сўм), ҚҚС (39,6 трлн сўм) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (35,4 трлн сўм) бўлди.

2023 йилга нисбатан энг кўп ўсган солиқ тури сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўлди — 48,3 фоиз.

@soliqbuxgalteriya


Ижара тўловининг энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентлар

2025-йилдан ижара тўловининг энг кам ставкаларига ҳокимият органлари 2,0 гача оширувчи коэффициент ставкаларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундан асосий мақсад "яширин иқтисодиёт"ни камайтириш.

Мисол учун тошкент шаҳрида нотурар жойни ижарага беришнинг энг кам ставкаси 1 кв.метр учун 45,000 сўм. Умуман олганда тошкент шаҳри шароитидан келиб чиқадиган бўлсак бу суммалар жуда кам ва аксарият ҳолларда нақд пул аралашади. Шундай ҳоллар аниқланганда ҳокимият органлари томонидан оширувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.

@soliqbuxgalteriya

861 0 34 6 10

22-сонли БҲМСнинг 2-боб, 12-қисми:

Активлар, ишлар ва хизматлар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларни қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.


Стандартнинг ушбу қисми сотиб олинган ТМЗ, асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқаларнинг бошланғич қийматини аниқлашга таъсир кўрсатади.

Кичик мисолда кўрамиз:

Корхона ТМЗ сотиб олиш учун импорт шартномасини тузди. Шартнома қиймати 50,000$, бўнак тўлов 30%. Қолган тўлов ТМЗ йетrазиб берилганидан сўнг 30 кун ичида тўланади.

Амалга оширилган операциялар санаси:
- бўнак 01.01.2025-йилда тўланди;
- ТМЗ 10.01.2025-йилда қабул қилинди;
- 20.01.2025-йилда 30% тўланди;
- 30.01.2025-йилда қолган 40% тўланди.

Курс ($/сўм):
- 01.01.2025 - 12,900 сўм;
- 10.01.2025 - 12,950 сўм;
- 20.01.2025 - 13,000 сўм;
- 30.01.2025 - 13,050 сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1️⃣ Аванс тўланди
Дт 4315 Кт 5210 - 193,500 минг сўм (50,000$*30%*12,900);
2️⃣ ТМЗ қабул қилинди
Дт 1000 Кт 6015 - 646,750 минг сўм ((193,500 минг сўм+(50,000$*70%*12,950));
3️⃣ 30% қарз тўланди
Дт 6015 Кт 5210 - 195,000 минг сўм (50,000$*30%*13,000);
4️⃣ Қолган 40% тўланди
Дт 6015 Кт 5210 - 261,000 минг сўм (50,000$*40%*13,050).

@soliqbuxgalteriya


21, 22-сонли БҲМСлардаги ўзгариш бўйича мисол

22-сонли БҲМС бу - ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ИФОДАЛАНГАН
АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ҲИСОБИ
ни юритиш қоидаларини белгилаб берувчи миллий стандарт. Чет эл валютаси асосан экспорт ва импорт операциялари натижасида юзага келади.

Экспорт шартномада келишув асосида тўлов муддати турлича бўлади (30-40% аванс тўлов қолган қисми товар йетказилганидан кейин ёки хизмат бажарилган кейин).

Олинадиган дебитор ёки кредитор қарздорликлари 22-сонли БҲМСга асосан монетар моддалар ҳисобланади ва ҳар ойнинг охиридан МБ курси бўйича қайта баҳоланади.

Чет эл валютасидаги операциялар қийматини сўмда қайта ҳисоблашдан юзага келган курс фарқи ташкилотнинг бевосита молиявий натижаларида молиявий фаолиятдан (95, 96-счетлар) олинган даромадлар (харажатлар) таркибида ҳисобга олинади (22-сонли БҲМС 11-қ).

Чет эл валютасида товарлар, ишлар ва хизматлар учун қайтариш мажбуриятисиз олдиндан олинган ва қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар (4315, 6315 - счетлар) ва бошқалар номонетар моддалар ҳисобланади, операцияни амалга ошириш санасидаги Марказий банк курси бўйича бухгалтерия ҳисобига қабул қилингандан сўнг, Марказий банк курси ўзгариши билан қайта ҳисобланмайди.

Товар экспорти бўйича мисол

Корхона 10,000$ маҳсулот экспорт қилди. Шартнома бўйича олдиндан шартнома суммасидан 50% аванс келишилган. Қолган қисми маҳсулот олинганидан кейин тўланади.

МБ курслари:
💹 аванс олинган санада - 13,000 сўм;
💹 маҳсулот реализация қилинган санада - 12,950 сўм;
💹 қолган келиб тушган сана - 12,900 сўм.

Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирамиз:

1️⃣ Дт 5210 Кт 6310 - 65,000 минг сўм (10,000$*50%*13,000), аванс олинганда (қайта баҳоланмайди шартномада қайтариш мажбурияти назарда тутилмаган);

2️⃣ Дт 4015 Кт 9010 - 129,750 минг сўм (65,000,000+10,000$*50%*12,950), маҳсулот реализация қилинганда;

3️⃣ Дт 6315 Кт 4015 - 65,000 минг сўм, олинган аванснинг ҳисобга олиниши;

4️⃣ Дт 5210 Кт 4015 - 64,500 минг сўм (10,000$*50%*12,900), қолган сумманинг келиб тушиши;

5️⃣ Дт 9620 Кт 4015 - 250 минг сўм ((12,900-12,950)*10,000*50%), курс фарқидан зарарнинг акс эттирилиши.


@soliqbuxgalteriya


https://stat.uz/uz/ сайти орқали корхонангиз қайси статистика ҳисоботларини топшириши кераклигини текширишни ва ўз вақтида топширишни унутманг.

Сайтга кирганингиздан кейин интерактив хизматлар бўлимига ва ундан кейин тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхатига кирилади.

@soliqbuxgalteriya


5-сонли БҲМСга асосан асосий восита балансда тан олинганидан сўнг қандай қиймат бўйича ҳисобга олиниши мумкин?
Опрос
  •   бошланғич қиймат
  •   қайта баҳоланган қиймат
  •   балансда тан олинганидан сўнг ҳисобга олинмайди
  •   бошланғич ёки қайта баҳоланган қиймат
216 голосов


Корхона бошқа корхонадан янги қурилган бинони сотиб олди. Бинонинг фойдаланиш муддати 20 йил. Бинонинг ичида 5 та лифт бор ва уларнинг фойдаланиш муддати 8 йил. Корхона бино ва лифтни балансига қандай қабул қилиши ва қанча муддатга амор-ция ҳисоблаши кк?
Опрос
  •   Бино ва лифтларни битта объект деб қабул қилади ва 20 йилга амортизация ҳисоблайди
  •   Бино ва лифтларни алоҳида объект сифатида қабул қилиб 20 ва 8 йилга амортизация ҳисоблайди
  •   Бино ва лифтларни алоҳида объект сифатида қабул қилиб 20 йилга амортизация ҳисоблайди
  •   Бино ва лифтларни алоҳида объект сифатида қабул қилиб 8 йилга амортизация ҳисоблайди
179 голосов


Бухгалтерия_ҳисоби_мақсадлари_учун_ҳисоб_сиёсати.docx
39.1Кб
Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ҳисоб сиёсати


7282782.pdf
931.6Кб
(9-сонли БҲМС) “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот” тасдиқланди


7282737.pdf
2.1Мб
01.01.2025 дан янгиланган 21-сонли БҲМС кучга кирди.


Ташкилот 2024-йилда ушбу шартнома бўйича қанча даромад тан олади.
Опрос
  •   600 млн.сўм
  •   даромад тан олмайди
  •   204,66 млн.сўм
  •   10 млн.сўм
229 голосов


Қурилиш ташкилоти балансидаги уйни жисмоний шахсга 5 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотди. Шартнома шартларига кўра ойига 10 млн.сўмдан тўланади. Мулк ҳуқуқи 25.12.2024 да топширилди ва барча хужжатлар расмийлаштирилди.

Шундай шартлар бўйича 5 йилга банклар одатда йилига 24%га кредит беради.


Қайдай битим даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади?
Опрос
  •   товар қиймати тенг ёки ўхшаш бўлган товарга алмаштирилса
  •   товар бўлиб-бўлиб тўлашга сотилса
  •   товар сотилган қиймати билан тўловнинг номинал қиймати ўртасида фарқ бўлса
  •   тўғри жавоб йўқ
197 голосов


Корхона уй-жой қуриб сотиш бн шуғулланади. 25.12.24 да жис.шахсга 2-хонали уйни сотиш бўйича шартнома тузилди ва шу кунни ўзида акт орқали топширилди. Лекин айрим сабабларга кўра мулк ҳуқуқи 03.01.25 куни ўтказилди. Корхона даромадни қачон тан олиши к-к?
Опрос
  •   25.12.24
  •   03.01.25
  •   31.12.24
  •   корхона даромад тан олмайди
200 голосов


2-сонли БҲМС қайси даромадлар учун қўлланилмайди?
Опрос
  •   минерал рудаларни қазиб олиш
  •   лизинг битимлари
  •   суғурта компаниялари билан суғурта битимлари
  •   барча жавоблар тўғри
181 голосов


Қуйидаги ташкилотлардан қайсилари учун 2-сонли БҲМС таълуқли эмас?
Опрос
  •   хусусий корхоналар
  •   лизинг компаниялари
  •   банклар ва нобанк кредит ташкилотлари
  •   барча жавоблар тўғри
195 голосов


Монетар ва номонетар моддалар

Янгиланган 21-сонли БҲМСдаги “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” асосий ўзгаришлардан бири бу курс фарқини ҳисоблашнинг ўзига хослиги.

Яъни мазкур стандартнинг 2-боб, 8-қисмида қуйидагича ёзилган:

- ташкилотлар бухгалтерия ҳисобида ҳар ойда чет эл валютасидаги монетар моддаларни ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва операцияни амалга ошириш санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.

Монетар моддалар – миқдори қатъий белгиланган ёки аниқласа бўладиган, чет эл валютасида олинадиган ёхуд тўланадиган активлар ва мажбуриятлар.

Монетар моддаларга мисол қилиб дебитор ва кредитор қарзларни олишимиз мумкин.

Номонетар моддалар – молиявий ҳисоботнинг монетар бўлмаган бошқа моддалари.

Номонетар моддаларга мисол қилиб асосий воситалар, товар-моддий захиралар, номоддий активларни олишимиз мумкин.

Курс фарқини аниқлаш ва ҳисоботни тўғри тузиш учун моддаларнинг монетар ёки номонетар эканлигини фарқлаш жуда муҳим. Уларни ажратишнинг осон усулларидан бири бу қуйидаги жиҳатини ҳисобга олиш:

- олиниши ёки берилиши қатъий миқдорда бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар монетар моддалар ҳисобланади;
- қолган моддалар эса номонетар моддалар ҳисобланади.

Юқоридаги жадвалда моддалар монетар/номонетарга ажратилди.

Курс фарқини ҳисоблаш бўйича батафсил мисоллар кейинги постларда тақдим этилади.

@soliqbuxgalteriya


📊Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari (MHXS)ga muvofiq uyg‘unlashtirilgan 22-sonli “Chet el valyutasida ifodalangan aktivlar va majburiyatlarning hisobi” buxgalteriya hisobining milliy standarti tasdiqlandi

21-sonli “Valyuta kurslaridagi o‘zgarishlarning ta’sirlari” buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga (BHXS) uyg‘unlashtirilgan yangi tahrirdagi 22-sonli “Chet el valyutasida ifodalangan aktivlar va majburiyatlarning hisobi” buxgalteriya hisobining milliy standarti ishlab chiqilib (BHMS) tasdiqlandi va davlat tilida ro‘yxatidan o‘tkazildi.


#savol_javob

Savol: – Xodimga qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini berish yoki ularni sotib olish uchun mablag‘lar berish tarzida ko‘rsatiladigan moddiy yordam foyda solig‘i bazasini aniqlashda chegirib tashlanadimi?

Javob:O‘zbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 317-moddasi 6-bandiga muvofiq qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini berish yoki ularni sotib olish uchun mablag‘lar berish tarzida ko‘rsatiladigan moddiy yordam foyda solig‘ining soliq bazasini aniqlashda chegirib tashlanmaydigan xarajat deb e’tirof etiladi.

@soliqbuxgalteriya

Показано 20 последних публикаций.