Молиявий_ҳисоботларни_тақдим_этиш_муддатлари_ҳамда_уларнинг_таркиби.pdf
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тасдиқланди
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тасдиқланди (Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3567, 2024-йил 4-ноябрь)).
БҲМСга асосан тузилган йиллик молиявий ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-мартидан кечиктирмай, МҲХСга асосан тузилган йиллик молиявий ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-майидан кечиктирмай тақдим этилади.
Бунда, амалдаги қонунчиликка кўра БҲМСга асосан тузилган йиллик молиявий ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15-февралидан кечиктирмай тақдим этилиш белгиланган бўлиб, эндиликда тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида ушбу муддат 1-март қилиб белгиланмоқда.
Шунингдек, мавжуд қонунчилик ҳужжатларида МҲХСга асосан молиявий ҳисобот тузувчи ташкилотлар учун молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш муддатлари белгиланмаган бўлиб, эндиликда ушбу тоифадаги ташкилотлар учун МҲХСга ўтиш жараёнларида қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш муддати 1-май этиб белгиланмоқда.
@soliqbuxgalteriya