Репост из: Абдухалим Хамрокулов
Аёл зоти нафратга эмас эътиборга лойиқ.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёллардаги заифликни доим эътиборга олар ва уларни ҳимоя қилишга ҳарис эдилар. Ҳатто видолашув ҳажларидаги машҳур хутбада ҳам, аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта васият қилдилар. У Зот алайҳиссалом бирорта аёлларига қўл кўтармадилар, уларга яхшилик қилишда умматга ибрат бўлдилар ва шу ишга тарғиб қилиб, шундай дедилар:
"Яхшиларингиз – оила аҳлига яхши бўлганидир. Мен – аҳли аёлига энг яхшингизман" (Имом Термизий ривоятлари).
Афсуски, бугуни кунда аёлини хўрлаган, унга зулм қилиб қўл кўтарган ёки аҳли оиласини қийнаб, нафақасини адо этмаётган эркаклар ҳақида эшитамиз.
Динимиз таълимотларида аёлни калтаклаш, уларга жароҳат етказишга эрнинг асло ҳаққи йўқ. Бу билан киши қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни уришдан қайтариб бундай деганлар: "Аллоҳнинг аёл бандаларини урманглар" (Имом Абу довуд ривоятлари).
Ҳолбуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта васият қилдилар. Демак, умматликни даъво қилган ҳар бир оила раҳбари ўз аёли билан муомала ва муносабатда
Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ўзига намуна ва ўрнак қилиши лозим бўлади.
Андижон шаҳар «Оқ гўр» жоме масжиди имом-хатиби: А.Ҳамроқулов.