🕌
ҲОЖАТ НАМОЗИ✨Ҳожат намози нафл намозлардан биридир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
💬 Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «
Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
✨ Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин:
لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين
“
Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас',алука муужибаати роҳматик ва азааими мағфиротик вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).
✨
Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”
“Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”.
🚀
@muminauz💐