Суднинг ҳал қилув қарорига қадар низо ўзаро келишув асосида ҳал этилди.
Ш.Рашидов ТТБ IT ҳамшираси З.Баходированинг 2025 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилоят Кенгашига, сақланган иш ўрни билан таъминланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўрганиб чиқилди.
Дастлаб ходим иш берувчининг 2023 йил 18 август кунги “Ишга қабул қилиш тўғрисида”ги 3830-3-46-ТВ/2023-сонли буйруғи билан Ш.Рашидов ТТБга IT ҳамшираси вазифасига 1,0 штат бирлиги асосида ишга қабул қилинган.
Шундан сўнг иш берувчининг 13.05.2024 йилдан “Икки ёшгача бола парваришлаш таътили бериш тўғрисида”ги 2325-3-46-ТВ/2023-сонли буйруғи билан иш жойи ва лавозими сақланган ҳолда бола парваришлаш таътилига чиқарилган.
Тўпланган хужжатлар асосида 2025 йил 26 февраль куни ходим манфаатида ўз иш жойи билан таъминланиши юзасидан ФИБ Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Киритилган даъво ариза юзасидан бўлиб ўтган суд жараёнида иш берувчи билан ўзаро келишувга кўра, ходимга ўз иш жойига тенг бўлган бошқа иш билан таъминлаш борасида келишувга эришилганлиги боис суд қарорига қадар низо ҳал этилди ва ходим иш билан таъминланадиган бўлди.
Биаъзо бўлинг:
https://t.me/soglikkasaba