O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Rasmiy sayt: www.kasaba.uz
Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


⌛Жиззах шаҳридаги 22-сонли, Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаблари залида йиғилган меҳнат жамоаси ваколат муддати тугаб бораётган касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботини эшитиш, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш, юқори касаба уюшмаси ташкилотига делегат сайлаш мақсадида йиғилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🤿Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан бошқа кўплаб соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимиз довруғини дунёга танитишга муносиб ҳисса қўшувчи спортчиларни тарбиялаш имкониятлари кенгайиб бормоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этиб, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш йўналишларидаги ишларни амалга ошириб келмоқда. Худди шу мақсадларда иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари, оилавий спартакиадалар, турнирлар ўтказиш билан бирга, касаба уюшмалари тизимида болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилиб, халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини юқори кўтарувчи спортчиларни етиштириш иларига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📚Китоб туганмас хазинадир. Инсоннинг китобдан яқин ҳамроҳи, дўсти, маслаҳатчиси йўқ. Негаки китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлаб, қадрига етади, севиб мутолаа қилади.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КАСАБА УЮШМАСИ ЎҚИТУВЧИНИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ

Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан нафақат меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, балки, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш йўналишларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши мутахассислари ўқитувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида судга мурожаат қилиб, унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқи тикланишига эришгани фикримизнинг ёрқин далилидир. Касаба уюшмалари саъй-ҳаракатлари билан иш берувчи томонидан ўқитувчига тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлар ундириб берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати


🗣Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025 йилларга тузилган Жамоа шартномасининг 2024 йил ижроси юзасидан умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⌛Навоий вилоятида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш” мавзуида амалий семинар ташкил этилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🎙Маълумки, бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкил топганганига 120 йил тўлади. Шу муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Республика тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят Кенгашлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🛡Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Бектош Нахалов 1993 йилдан буён меҳнат таътилида бўлмаган экан. Унинг таътил сўраб берган аризалари тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари томонидан муттасил рад этиб келинган. Маъмурият соҳада унинг вазифасини бажарувчи мутахассис бўлмаганини важ қилиб, ходим ҳуқуқини поймол қилган. Касаба уюшмалари томонидан ходим мурожаати жиддий ўрганилди. Бирлашмада ўтган 31 йил мобайнида Бектош Нахаловга атиги бир марта (аниқроғи, 2018 йил 13 июнда) меҳнат таътили расмийлаштирилган холос.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


Репост из: ВКП-GCTU-CGS
📈 В Узбекистане планируют в 2025 году вывести из бедности миллион человек!

Узбекистан продолжает реализацию программы «От бедности к благополучию», запущенной в 2024 году. Цель: вывести из бедности 1 миллион человек уже в 2025 году.

Ключевые меры:
🔹 Создание рабочих мест для 5,2 миллиона человек
🔹 Адресное обучение безработных востребованным профессиям с февраля 2025 года
🔹 Цифровой контроль за процессом обучения и занятости с марта 2025 года
🔹 Новые профессиональные курсы по 12 направлениям с апреля 2025 года

За последние три года уровень бедности снизился с 17% до 11%, а цель на следующие три года – сократить его до 7%.


🗣Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Тошматова Дилорам Мухтаровна, Республика Кенгашининг бош бухгалтери Умаров Ғофур Абдухамидович ва вилоят кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Аҳмедов Аҳмаджон ҳамда Вилоят кенгаши раиси Ҳодиев Иброхим Саидовичлар иштирок этди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📝2025 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар касаба уюшма раислари ва фаоллари иштирокида Нурафшон шахрида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида 2025 йилда ўтадиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⚙️Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитасининг V мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2024 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⌛Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Farg‘onaazot” АЖнинг мажлислар залида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференция ва йиғилишларни белгиланган тартибда ва юқори кайфиятда ўтказишни ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🗣Бу йил касаба уюшмалари ҳаётида муҳим давр, яъни сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади, фаолиятда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишларга урғу берилади ва устувор вазифалар белгилаб олинади.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📝V-Мажлиси, Ижроия қўмитасининг 13-йиғилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари)ни юқори савияда ўтказишдаги устувор вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Показано 15 последних публикаций.