#Мақола #Мотуридий #Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: Ақидада қабр азоби масаласи
Ҳар бир мусулмон борки, Аллоҳнинг ягоналигини сидқидилдан тасдиқ қилиб, тили билан тавҳид калимасини айтади. Шунингдек, у Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Пайғамбарлари, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши- ёмони Аллоҳдан эканлигига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмоғи шартдир. Яна ҳар бир мўмин банда бутун олам ягона холиқ тарафидан яратилганига қатъий ишонмоғи лозим. Агар инсон ўз тузилишига, борлиқни яратилишига, уларнинг ҳаёт қонунлари ва ҳаракатларига чуқурроқ назар солса, мазкур нарсаларни ва қонунларни вужудга келтирган ғайритабиий бир қудрат борлигига ишонч ҳосил қилади. Бу эса имон дейилади.
Шу билан бир қаторда ҳар бир мусулмон киши қабр ҳаёти ва азоби борлигига ишониши лозимдир. Дунё ва охират ўртасида бошқа бир ҳаёт бўлиб, у барзах ҳаёти, яъни, қабр ҳаётидир.
Қабр ҳаёти ўзига хос бир ҳаётки, у ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой бўлиб, ҳали тириклардан бирон-бир кимса уни ўзида синаб кўрган эмас. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳнинг китоби ва охир замон Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан олиши керак. Бу далилларга сидқидилдан ишониб, қалби билан тасдиқ этиши зарур. Зеро, мўминларнинг сифатларидан бўлган ғайбга имон келтириш шундай бўлади.
Аллоҳ Ўзининг ояти каримасида бундай марҳамат қилади: “Алиф, лом, мим. Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дирким, улар ғайбий хабарларга (Пайғамбаримиз Муҳаммад келтирган хабарларга) имон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир” (Бақара, 1–3).
Яна қабрда шундай кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғаройиботлар бор. Улар охиратга тааллуқли ҳодисалардир. Ҳа, бу ғайб нарсалар ҳақиқатда мавжуд, лекин уларнинг борлигига инсоннинг ноқис тасаввури, қисқа фантазияси, ҳис-туйғуларининг ғайриоддий нарсаларни идрок этишга ожизлиги ёки ақлий қуввати Яратганнинг белгилаб берган чизиғидан четда фаолият кўрсата олмаслиги ва шу боис унга билиш насиб этилмаган нарсаларни идрок эта билмаслиги заррача монелик қилмайди.
Муҳаммаджон Солиев,
Тўрақўрғон тумани "Қўчқор ота" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR