#Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: Ақидада адашмайлик!
Ақоид илмидаги барча масалалар бевосита “имон” мавзуси билан боғлиқ бўлиб, у эътиқоднинг асос-мағзи саналади ва шу туфайли ушбу тушунча бирламчи ҳисобланади. Масаланинг моҳияти шундаки, мавзу борасидаги Аҳл ас-сунна ва-л-жамоа билан мозийда ўтган хавориж, мўътазила, муржиа, жаҳмия ва бугунги кунда фаолият юритаётган ҳизб ат-таҳрир, салафий каби тоифаларнинг қарашларини танқидий ўрганиш бўлса, иккинчи томондан, Аҳл ас-сунна ва-л-жамоадаги мотуридия ва ашъария таълимотларининг позициясини илмий асосда таҳлил қилишдир. Чунончи, адашган оқимларнинг қарашлари очиқ-ойдин нотўғри бўлиб, уларни ўзаро фикран бирлаштириб турадиган муштарак жиҳатлар мавжуд. Буни эса, илмий таҳлил асосида билиш мумкин.
Замонавий баъзи адабиётларда “имон” бир масала сифатида келтирилган. Зеро, унинг қамрови анча кенгроқ бўлиб, ақоид илмига оид манбаларда унга бевосита тааллуқли бир нечта масалалар келтирилган. Шу жиҳатдан қараганда уни алоҳида бир мавзу дейишлик мақсадга мувофиқдир. Чунончи, уларнинг юзага келиши бир бири билан ўзаро боғлиқ ҳисобланади.
Янгиқўрғон тумани "Шўркент" жоме масжиди имом ноиби Софватуллоҳ Қаюмов
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR