#Мақола #Салафий #Раддия
#Мавзу: Сохта салафийларнинг қабр азобини инкор қилишларига раддия
Аввало, қабрда бўладиган азоб ёки роҳат ҳақида Қуръонда келган хабарни мисол қилиш ўринлидир: “(У азоб қабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю кеч унта тутиб турилурлар. Қиёмат қойим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига): “Фиръавн зодагонларини энг қаттиқ азобга киритингиз!” (дейилур)” (“Ғофир” сураси, 46-оят). Уламолар ушбу оятни қабр азоби ҳақ эканига далолат қилади, деб таъкидлаганлар. Оятда аниқ иборалар билан Фиръавн аҳли ҳали қиёмат бўлмасидан олдин ҳам эртаю кеч оловга кўндаланг қилиб қуйилиши таъкидланмоқда. Бу эса, қабрдаги азобдир. Қиёмат куни эса, унга ва унинг аҳлига энг қаттиқ аламли азоб тайёрлаб қуйилгани алоҳида кейинги жумлаларда урғу берилган. Худди шу мазмунда Қуръоннинг “Тоҳо” (124-оят), “Тур” (45-оят), “Нуҳ” (25-оят), “Тавба” (101-оят) сураларида қабрдаги азобнинг ҳаклигига ишоралар бор.
Ҳадиси шарифларда эса, Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Оиша (р.а.) каби улуғ саҳобийлардан қабрдаги роҳат ёки азобни ҳақ эканлиги хусусида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоятлар килинган. Имом Бухорий ва имом Муслим, ибн Аббос шун дай ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр ёнидан ўтдилар ва: “Бу
иккиси азобланаётибди, лекин катта нарса (гуноҳ) сабабли эмас, бири бавлидан покланмас эди, иккинчиси эса чақимчилик килиб юрарди”, деб айтдилар.
“Саҳиҳайн”да Оиша онамиздан шундай ривоят қилинади: “Мадина яҳудийларидан бўлган бир кампир олдимга кирди ва: “Қабр аҳли қабрларида азобланадилар”, деб айтди. Мен унинг гапини ёлғон хисоблаб, сираям ишонгим келмади. Кейин кампир чиқиб кетди ва кўп ўтмай олдимга Расулуллоҳ (с.а.в.) кириб келдилар. Мен айтдим: “Эй Расулуллоҳ, мадиналик яхудий кампир келиб, кабр аҳли кабрларида азобланадилар, деб даъво қилди. У зот эса: “Рост сўзлабди, улар хақиқатан шундай азобланадилар-ки, буни барча жониворлар эшитади”, дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳни қайси намозларида кўрмай, албатта, қабр азобидан паноҳ тилаётганларига гувоҳ бўлдим”.
Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар Абдулқодир қори жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR