#Мақола #Мотуридий #Раддига_кўмаклашувчи
#Мавзу: Мотуридий эътиқодига кўра имоннинг моҳияти ва унинг шартлари.
Маълумки, Исломнинг асоси ақида. Ақиданинг асоси эса Аллоҳ таолонинг биру борлигига имон келтиришдир. Динимизнинг бешта асоси бўлиб, улардан биринчиси ва барча амалларнинг қабул бўлишига асос бўладигани- имондир.
“Имон” сўзи луғатда “тасдиқлаш”, “ишониш” деган маъноларни англатади. Юртимизда анъанавий ҳисобланган мотуридийлик мазҳаби таълимотларида эса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, тил билан ифодалаш “имон ”
дейилади.
Бу хақда “Ақоидун Насафия”китобида шундай дейилган:” “Имон, (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам) Аллоҳ ҳузуридан келтирган нарсани тасдиқлаш ва унга иқрор бўлишдир”.
Ҳар бир ота-она ўз фарзандини ёшлигидан дин-диёнатли, ватанга содиқ, ҳалол-пок қилиб тарбия қилиш баробарида имон асосларини ҳам ўргатиб бориши лозим.
Фарзандларга ёшлигидан қуйдаги калима ўргатилади: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ” яъни “Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман”.
Ушбу шаҳодат калимасини мусулмон бўлмаган киши айтиши билан мусулмонлик бахти унга насиб қилади.
Имон-эътиқодли бандага Аллоҳ таоло хотиржам ва фаровон ҳаёт беришини ваъда қилиб Қуръони каримда шундай мархамат қилган: “ Эркакми ё аёлми - кимда ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 97 оят).
Шундай экан, киши ўз имони тақозосига кўра умрини ўтказар экан, доимо қалбида хотиржамлик, сакинат хукмронлик қилади ва икки дунё бахт ва саодат эгалари қаторида бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни имонли эътиқодли бандаларидан ва икки дунё бахт ва саодат эгалари қаторида қилсин!
Чуст туман “Имомқулбой” жоме масжиди имом-хатиби Тожиходжаев Абдусаломхон.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR