#Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: Ислом террорга қарши
Баъзилар исломни террор билан боғлашга урингани боис, биз шуни айтамизки, муқаддас ислом динининг террорчилик билан бирор боғлиқлик ери йўқ. Сиз бемалол террорчининг олдига бориб, сен мусулмонлардан эмассан, дейишингиз мумкин. Террорчилар – жиноятчилар, зинҳор мусулмон жамоатчиси эмас. Уларнинг хатти-ҳаракати ислом таълимоти асосларига тескаридир.
Биринчидан, улар исломнинг энг улуғ ғояси бўлмиш тинчликка қарши чиқади. Ислом сўзининг араб тилидаги маъноларидан бири тинчликдир. Мусулмонлар ўзаро бир-бирлари билан ушбу сўз орқали саломлашадилар, намоз вақтида мўмин банда айтадиган энг охирги калом ҳам, Аллоҳ таолонинг ўзал исмларидан бири, Жаннатнинг номларидан бири ҳам “Ас-Салом” – тинчликдир.
Иккинчидан, Қуръони карим ҳар бир инсонга эътиқод эркинлигини кафолатлайди: ―Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим
учундир (“Кафирун” сураси, 6-оят).
Учинчидан, эътиқодни ёйишда зўрлик ўтказиш таъқиқланган. Бу ҳақда Қуръонда: ― Динда зўрлаш йўқ (“Бақара” сураси, 256-оят),
― (Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг! (“Наҳл” сураси, 125-оят),
― Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингизда қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар, - дея марҳамат қилинади (“Мумтаҳана” сураси, 8-оят).
Тўртинчидан, бундай кимсаларнинг бирортаси ҳақиқий ислом ўқув юртларида таҳсил кўрмаган. Улар носоғлом муҳитнинг меваси бўлиб, уларга асл исломий ғоялар бузиб тушунтирилган. Уларнинг мақсадлари соф сиёсий мақсадлар бўлиб, диний асоси йўқ. Улар дунёда тартибсизлик келтириб чиқаришни мақсад қиладилар. Бизлар барчамиз бир бўлиб, бундайларга қарши туришимиз, орамизни бузишларига йўл қўймаслигимиз керак.
Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар Абдулқодир қори жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR