#Мақола #Мотуридийлик
#Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИДАДА “ШАФОАТ” МАСАЛАСИ
Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича шафоат мавжуддир ва бу шафоат гуноҳкор мўминлар учун бериладиган неъмат ҳисобланади. Шафоат араб тилида «ҳимоя қилмоқ», «ўртага тушмоқ» маъно-ларини илдиради. Ақоидда эса, бировдан биров учун хайр (яхшилик) сўрашни англатади. Шафоат бир қанча қисмларга бўлинган:
Биринчиси, улкан шафоат бўлиб, бошқа Пайғамбарлар орасидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хос берилган шафоатдир;
Иккинчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яхшилик ва ёмонликлари тенг келиб қолган қавмларни жаннатга киришлари учун қиладиган шафоатлари;
Учинчиси, жаннатга кирганларнинг даражаларини янада юқори қилиш учун қилинган шафоат;
Тўртинчиси, баъзи кишиларнинг жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлари учун қилинган шафоат. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Укоша ибн Муҳсинни жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг кишилар қаторидан бўлиши учун қилган дуолари далил келтирилади;
Бешинчиси, барча мўминларнинг жаннатга киришларига изн берилиши учун қилинган шафоат. Бунга қуйидаги ҳадис далил келтирилган: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен жаннатга эришиш учун аввалги шафоатчиман» (Имом Муслим ривояти);
Олтинчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта гуноҳ қилган умматлари учун қилган шафоатлари. Бунга ушбу ҳадис далил келтирилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимдан аҳли кабоирларга (катта гуноҳ қилганларга) шафоатим бордир» (Имом Аҳмад ривояти).
Одилхон Абдураҳманов,
Наманган шаҳар Абдулқодир қори жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR