Йигирма йиллар аввал бир укам новосибирскда юрарди. У "Шу хитойларга ҳайрон қоламан, 100$ гаям ишлайверади, битта ишхонага биттаси келса, орқасидан ўнтаси кириб келади, новосибирск атрофларида кўпайиб кетди, хаёлимда булар худди хитой шпионларига ўхшайди, бу ерда нималар бор, қандай кириб келса бўлади, одамлари қанақа деб, ўрганяпганга ўхшайди", дерди. Энди "Бу ерлардаги ўзбекларга иш қолмади, хитой босиб кетди" дейди. Ўзим Москвада "Московская торговая ярмарка" деган катта бозор бор, Люблино метросига яқин, ўша жойда торговый домда бир фабриканинг матоларини сотганман, йигирма ё ўттиз фоизи хитойлар эди. Хитойларнинг алоҳида офиси бор эди, кечқурун савдодан кейин ҳаммаси тўпланарди, билишимча ҳисобот топширарди ҳаммаси, қандайдир ишлари учун бақир-чақир бўларди. Улар ҳеч кимга бўйсинмасиди, ўзининг бошлиғи, аудиторияси бор эди. Бозор жуда катта эди, ичида жуда кўп қўланса ҳид чиқариб турадиган хитой ресторанлари бор эди, ёзувлари хитойча бўларди, улардан бошқа бирорта миллат ўзининг тилида ёзув осмасиди...
Хуллас, рус биздан анча олдин эгалланганди, ундан кейин Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, мана, навбат бизга етиб келди. Ким бирлашмаса, хитой ютиб юборади, балки, ютилиб бўлдикми!?
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY
Хуллас, рус биздан анча олдин эгалланганди, ундан кейин Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, мана, навбат бизга етиб келди. Ким бирлашмаса, хитой ютиб юборади, балки, ютилиб бўлдикми!?
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY