Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...
Салим АЙЮБИЙ
©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
" KIRIB, ERTAGA ENG KATTA URUSHSIZ OLADIGAN DAVLAT BU - XITOY "

HUSAN MAMASAIDOV.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Керакли мавзу.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Йигирма йиллар аввал бир укам новосибирскда юрарди. У "Шу хитойларга ҳайрон қоламан, 100$ гаям ишлайверади, битта ишхонага биттаси келса, орқасидан ўнтаси кириб келади, новосибирск атрофларида кўпайиб кетди, хаёлимда булар худди хитой шпионларига ўхшайди, бу ерда нималар бор, қандай кириб келса бўлади, одамлари қанақа деб, ўрганяпганга ўхшайди", дерди. Энди "Бу ерлардаги ўзбекларга иш қолмади, хитой босиб кетди" дейди. Ўзим Москвада "Московская торговая ярмарка" деган катта бозор бор, Люблино метросига яқин, ўша жойда торговый домда бир фабриканинг матоларини сотганман, йигирма ё ўттиз фоизи хитойлар эди. Хитойларнинг алоҳида офиси бор эди, кечқурун савдодан кейин ҳаммаси тўпланарди, билишимча ҳисобот топширарди ҳаммаси, қандайдир ишлари учун бақир-чақир бўларди. Улар ҳеч кимга бўйсинмасиди, ўзининг бошлиғи, аудиторияси бор эди. Бозор жуда катта эди, ичида жуда кўп қўланса ҳид чиқариб турадиган хитой ресторанлари бор эди, ёзувлари хитойча бўларди, улардан бошқа бирорта миллат ўзининг тилида ёзув осмасиди...

Хуллас, рус биздан анча олдин эгалланганди, ундан кейин Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, мана, навбат бизга етиб келди. Ким бирлашмаса, хитой ютиб юборади, балки, ютилиб бўлдикми!?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тақво ҳақида.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Яқинда наманганлик бир ўта бой хонадоннинг видеоси тарқалди. Отаси қизларини роса мақтади. Бутун уйини, тижоратини, мошиналари-ю, ишларини гапирди. Мен шуни кўрганимда "авваллари бойлар ҳолларини яширарди, ҳозир кўз-кўз бўлиб кетди, бекор қилди", дегандим. Ёшгина қизи вафот қилибди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Бир ҳадиси шариф ёдимга тушди.

«العين تُدْخِلُ الرجلَ القبرَ، وتُدْخِلُ الجملَ القِدْرَ»

Расулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар:

"Назар инсонни қабрга, туяни қозонга киритади."

(Имом Аҳмад ривоятлари).

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1k 0 34 4 23

Саҳифамизда андижонликлар борларми?

Шаҳрихонда Sof TIB маҳсулотларимиз сотувга чиқди, алҳамдулиллаҳ.

Манзил:

Шаҳрихон шаҳар, Ҳамкор банк рўпарасида жойлашган.

+998932537073
Элдорбек.


Миллий боғда хитойликлар байроқларини кўтариб, хитойча шиорлари билан юриш қилди.

Мутасаддилар, ўша ерни қўриқлаётган миллий гвардия ходимлари бу ишлардан хабари йўқлигини айтди...

Мен эса...

5-6 йиллардан бери ақлимни эгаллаб олган қўрқувим яна менга "энди ишондингми, рост эканми!?" дея, юрагимни сиқа бошлади. Бу қўрқувим– 5-10 йиллардан кейин бу ерларни хитойлар эгаллаб олиши, бечора ўзбегим ўз юртида итхўрларнинг қўлида қул-ишчига айланиб қолиши, қаричма-қарич юртимни сотганлар эса, ялло қилиб европада кайфу-сафо қилишидан иборат эди.

Масалан, Тожикистондан бир қанча ер хитойга ўтиб кетганини, Қозоғистон, Қирғизистонда бўлиб ўтган воқеаларни кўринг. Яна бир гап айтайми? Ангренда бир танишим "мана шу ерларни ишлаб чиқариш зонасига айлантираман деб, қанча ҳаракат қилдим, бермади, хитойликлар келиши билан ўшалар олиб кетди" деганди.

Хуллас, Аллоҳ сақласин-у, яшаб турган уйларимизда бир кун келиб хитой итхўрлари яшайдиганга ўхшайверади.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

@SalimAYYUBIY

648 0 16 7 28

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онгсизлаштириш жараёни қандай амалга оширилади, биласизми?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


+998 90... Рақамдан қўнғироқ бўлди. "Вас беспокоит оператор сотовой связи Виктор" деб, гап бошлади. Кейин, узмобайл билан шартнома муддатим тугаётгани билан огоҳлантираётганини, агар, ҳозир шартнома муддатини 3 ёки 5 йилга узайтириб қўйилмаса узиб қўйишини айтди. Ҳужжатларимдан гап бошлади. Мен 25 йилга дедим, у 3 ёки 5 йилга деди, мен яна фақат 25 дедим, яна фақат 3 ё 5 деди, мен унда хозироқ узавер дедим, ўйланиб қолди, кейин, телефонни қўйди.

Нега бундай бўлди?

Бугун Расул Кушербаев саҳифасида "фирибгар" деган видео кўриб қолгандим, яхшиям кўрганим, русча гапиришни бошлаши биланоқ, ўша эсимга тушганиди. Кейин, узмобайл оператори билайндан қўнғироқ қилиши ҳам ғалати эди.

Кейин у рақамга қайтариб тердим, аёл киши олди, у аёлга айнан менинг рақамимдан қўнғироқ бўлиб, инвестиция таклиф қилинганини айтди...

Хуллас, фирибгарлик энди учига чиқадиган вақт етиб келди. Атрофларидагиларингизни огоҳлантириб қўйинг, истасангиз шу ёзганимни улашаверинг...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ҳар бир дунёвий ишимизда
"динимиз бунга нима дейди?" дейишимиз керак-да, биз бўлса ҳар бир диний ишимизда "бунга дунёимиз нима дейди" деб, иш кўрамиз...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Ухлаб қолмадингизми?


Бир олимнинг саҳифасини ўн минг, ўн беш минг одам аъзоси бўлади, кашфиётчининг минг-икки минг кузатувчиси бўлади. Аммо...

Аммо онгсиз, бурдсиз масхарабознинг миллион томошабини бўлади. Жиннилик ўртага чиқди. Миллат енгилди, асл миллат ўлди ё...

Жиннилик саҳнага чиқди. На ор қолди, на уят. Болаларингизни асрашга ҳаракат қилаверинг.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1.5k 0 23 10 25

Кутиб турганлар бор экан, оз қолди, чегирмага улгуриб қолинг, ТУЯҚУШ ЁҒЛИ СОВУН:

https://t.me/Softib_softabobat


НИМ ТАБАССУМ

Брежневдан:
-Ўртоқ Брежнев, айтингчи, сиз нечта тилда сўзлаша оласиз?-деб сўрашди, у:
-Бешта тилда-деб жавоб берди.
-Қайси тилларда?-дейишган эди,
-Русский язык; устно и письменно, русская литература; устно и письменно-деди.
Журналист яна:
-Шунақа денг, унда бешинчиси қайси?-деб сўради,
-Немис тили-деди.
-Немисча бирор нарса дея оласизми?-деса,
-Ҳа, "what is your name?"-дебди, шунда журналист:
-Бу инглиз тилику!-деган эди, Брежнев:
-Унда олтита тил биларканман- дебди)))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Қуйида ёзадиганларим совет даврини қўмсайдиганлар, советлар Туркистонга зиё олиб келган деб эътиқод қиладиганлар учун бир кичик имлодир.

-------

1937 йил СССР нинг республикалари, областьлари(вилоят) ва ўлкаларида Тройка(учлик, уч кишилик) номли ташкилотлар тузилди. Тройканинг таркиби уч кишидан иборат бўлиб, улар вилоят НКВД раҳбарлари, обком ВКП(б) секретарьлари ва прокурорлардан ташкил топган эди. Ҳар қайси ҳудудда алоҳида-алоҳида Тройка аъзолари ташкил қилинган бўлиб, хоҳлаган одамини "антисовет" номи остида 8-10 йил қамаш, сургун қилиш ва СУД, терговсиз отиш ҳуқуқи берилганди. 1937-1938 йилларда юз минглаб зиёли, кенг фикрли, ақлли одамларни отиб, сургун ва репрессия қилиб, уларнинг ёстиғини қуритиб, кенг қамровли террор қилди. Бу жаллод ташкилотга умумий раҳбар қилиб СССР НКВД бош бошқармасининг раҳбари Михаил Петрович Фриновский тайинланди. Мақоламиз сўнгида бу одам тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Қуйида НКВДнинг буйруғидан жуда узун бўлиб кетмаслиги учун қисман келтириб ўтаман.

Приказ НКВД от 30.07.1937 № 00447
О МЕРАХ НАКАЗАНИЯ РЕПРЕССИРУЕМЫМ И КОЛИЧЕСТВЕ ПОДЛЕЖАЩИХ РЕПРЕССИИ.
1. Все репрессируемые кулаки, уголовники и др. антисоветские элементы разбиваются на две категории:
а) к первой категории относятся все наиболее враждебные из перечисленных выше элементов. Они подлежат немедленному аресту и, по рассмотрении их дел на тройках — РАССТРЕЛУ.
(Эътибор беринг, отиш ҳуқуқи!).

б) ко второй категории относятся все остальные менее активные, но всё же враждебные элементы. Они подлежат аресту и заключению в лагеря на срок от 8 до 10 лет, а наиболее злостные и социально опасные из них, заключению на те же сроки в тюрьмы по определению тройки.

-----
Тройка фаолияти даврида, яъни 1938 йил 1 ноябргача СССР НКВД томонидан 1 миллион 565 минг 41 киши ҳибсга олинди. Бу вақт ичида 1 336 863 киши Тройка томонидан суд қилинди, шундан 668 305 киши, яъни 50% га яқини ўлим жазосига ҳукм қилинди...
------
Тақдирнинг ўйинини қаранг-ки, бу қотилликларни амалга оширишда раҳбар бўлган Михаил Петрович Фриновский (суратдаги шахс) 1939 йил 6 апрелда барча лавозимлардан четлаштирилди ва "НКВДда троцкий-фашистик фитна уюштирганлик" айби билан ҳибсга олинди, унинг ўзи ҳам буни тан олди. У Сухановская махсус қамоқхонасида сақланди. 1940 йил 4 февралда СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси уни ўлимга ҳукм қилди. Ундан олдин унинг хотини ва вояга етган ўғли қатл қилинди. Жасади Донской крематориясида куйдирилди.

Қайта реабилитация қилинмади, оқланмади. Қотилнинг умри шундай тугади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрондан келаётган қўй думбалари ҳақида сўраганлар бор эди, бизни қониқтирадиган жавоб чиқиб қолди.

Ёрқинжон домла

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир қоп пулим бўлса нима қилардим?

-------------

Сизчи? Сиз нима қилардингиз?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Фаластин масаласида бутун дунё ҳудди бизга ўхшайди – қайғуради, раҳми келади, бошқаларни айблайди, лекин, қўлидан ҳеч нарса келмайди, ёрдам бермайди, беролмайди, ўзини эҳтиёт қилади.

Ҳудди бизга ўхшайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY


Ўйлаб қарасам, анчадан бери Sof TIB да чегирма(аксия) бўлмабди.

T.me/TABIIYSOF га ёзинг, гаплашиб олинг, улгуриб қолинг.

Тезроқ, адад чегараланган.


Эшитишимизга қараганда бир киши уйида қудуқ ковлабди. Яна биттаси "сувидан олиб, текширтириб, бунга руҳсат олиб қўйиш керак" дебди. Кейин уй эгаси руҳсат бермай қўймасин деб, водопровод сувидан олиб бориб текширтирибди. Текширадиган одам эртасига "Э, бу сувни умуман ишлатиб бўлмайди, қудуқни кўмиб ташланг" дебди))))...

Бизчи? Биз нима қилайлик?))

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Показано 20 последних публикаций.