БУХОРО – Тадбиркор: “Прокуратура масъуллари бизга босим ўтказиб, фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда”
“Мен – тадбиркор Илҳом Тиллоев, Бухородан мурожаат йўлламоқдаман. БАА фуқаросининг 1,5 млн доллар сармояси асосида Бухоро шаҳрида “Ал-Мактум” ресторанини барпо қилдик. Замонавий ресторанимиз 700 кишига хизмат кўрсатади. Бу орада ҳокимиятнинг илтимосига кўра ёнимиздаги захкаш, ташландиқ ерни 500 млн сўм сарфлаб обод қилдик. Жуда яхши фаолият юритиб келаётган эдик. Яқиндан бошлаб, ноқонуний дори-дармон ва ноқонуний уй қурилиши ҳолатларини фош қилганимиздан кейин Бухоро шаҳри прокуратураси масъуллари бизга босим ўтказиб, фаолиятимизга тўсқинлик қилмоқда. 40 га яқин кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаганмиз. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг одил сиёсати, тадбиркорларга яратиб берган шароитлардан жуда миннатдормиз. Ўзимиз дуч келган муаммоли ҳолат бўйича ҳурматли Президентимиздан амалий кўмак сўраймиз. Бизга кўмак берилиши ва айбдорларга тегишли чора кўрилишига умид қилиб қоламиз”.