БУХОРО вил. – “Ота-оналардан 15 миллион сўмдан кўпроқ пул йиғиларкан. Бу ҳолат қонунчиликка тўғри келадими?”
ҒИЖДУВОН.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
ҒИЖДУВОН.
“Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 26-мактаб ота-оналари номидан мурожат қиляпмиз. “Ғиждувон тумани. 26-мактаб” деган ёзув ёзилган шеврон ҳар бир ўқувчига 2 тадан берилди. Ҳар бири учун 10 минг сўмдан тўлаш керак экан. Мактабда айрим оилаларнинг 3-4 тадан фарзанди ўқийди. 1500 дан зиёд ўқувчи бор. Шу биргина шевронга 15 миллион сўмдан кўпроқ пул йиғиларкан. Хўш, бу пул кимнинг чўнтагига кетади?
Янги йилдан олдин ҳам ота-оналар мажлиси қилиб, синфхоналарни камералаштиш учун пул талаб қилишди. Яқинда директор обуна деб ҳар бир ўқитувчидан 20 минг сўмдан йиғиб олибди.
Эшитишимизча, туман таълим бўлими мудири топшириғи билан тумандаги бошқа мактабларда ҳам шеврон сотилмоқда экан. У ҳолда неча миллион сўм пул йиғилади?! Бу ҳолат қонунчиликка тўғри келадими? Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!