СУРХОНДАРЁ – “Мактаб директори таътил пулимиздан турли баҳоналар билан пул ушлаб қолди”
САРИОСИЁ.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
САРИОСИЁ.
“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 68-мактабдан мурожаат йўлламоқдамиз. 15 июнь куни ўқитувчиларга 2023-2024 ўқув йили учун меҳнат таътили пули чиқди. Таътил пули ҳар доимгидек нақд шаклда чиқди. Сабаби директор пулни тарқатиш вақтида маълум улушни олиб қолади. Бу директорга на бухгалтерларнинг, на Сариосиё тумани ММТБ бошлиғининг гапи ўтади. Таътил пулини олган вақтимизда директор 200 минг сўм мактаб ремонти учун, 200 минг сўм пилла учун (қизиқ, бу қандай тўлов, ўқитувчилар пиллачилик билан шуғуллана бошладими?), 60 минг cўм Абдулло Раҳмон китоби учун, 50 минг сўм янги журнал обунаси учун, 50 минг сўм газета обунаси учун ва 50 минг сўмдан йил якуни учун илмий бўлим мудири ва маънавият ишлари бўйича ўринбосарга ҳисобот топшириш учун олиб қолинди. Энди ўйланг, уйга қанча таътил пули олиб борамиз? Бу ҳолат Сариосиё туманидаги 2-сонли ҳамда 9-сонли мактабда ҳам мавжуд. Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганиб тегишли чора кўради деган умиддамиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling!
📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1
📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan