🔖 Юқоридаги постда келтирилган Берлиндан деворининг қулашига сабаб бўлган қарор ҳақида батафсилроқ маълумот бериб ўтмоқчиман.
1989-йилнинг куз ойларида Шарқий Германияда сиёсий инқироз кучая бошлади. Совет Иттифоқи заифлашган, халқ эса демократик ислоҳотлар талаб қилаётган эди. Шарқий Германиядаги одамлар оммавий тарзда Ғарбий Германияга қочаётган эди. Ҳукумат бу вазиятни енгиш учун чекловларни юмшатишга қарор қилди.
Шундан сўнг, 9-ноябрь куни, Шарқий Германия ҳукуматининг вакили Гюнтер Шабовски матбуот анжуманида чиқиш қилди. У янги қонун ҳақида маълумот бермоқчи эди. Шарқий Германия фуқароларига Ғарбга чиқиш учун рухсат бериш режалаштирилган, лекин бу жараён муайян расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ амалга ошиши керак эди. Шабовски ўз чиқиши вақтида айрим саволларга тайёр эмас эди. Матбуот вакилларидан бири ундан сўради:
Аслида, ҳужжат бўйича бу қонун
эртаси кунидан бошлаб кучга кириши керак эди. Аммо унинг ушбу сўзлари бутун Шарқий Германияда улкан ҳаяжон пайдо қилди. Шабовскининг баёноти телевидение орқали жонли эфирда тарқалди. Одамлар буни девор очилди деб тушунишди ва Берлин деворига яқин бўлган назорат пунктига оммавий равишда йўл олдилар. Қўриқчиларга аниқ кўрсатмалар берилмаган эди. Уларга халқни қўймаслик буюрилган, аммо омманинг босими ошарди. Ҳукумат топшириқ бермасдан кечгача кутди. Охирида қўриқчилар оммани девор ортига ўтишга қўйиб юборишга мажбур бўлди.
Бу воқеа Германиянинг бирлашувига, "Совуқ уруш"нинг тугашига ва Европада катта сиёсий ўзгаришларга йўл очди.
Siyosatshunoslik...

“Қачондан бошлаб бу қонун кучга киради?”
Шабовски ҳужжатни яхши ўқимагани учун нотўғри жавоб берди:
“Дарҳол, ҳозирнинг ўзида.”