⚡️Ўзбекистон январ ойида энг йирик олтин сотиб олувчи бўлган
Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботида айтилишича, 2025 йилнинг январь ойида дунё марказий банклари жами 18 тонна олтин харид қилган бўлса, Ўзбекистон, Хитой ҳамда Қозоғистон бу борада биринчи учликни бошлаб берган.
Ҳисобот даврида энг кўп олтин сотган давлатлар эса Россия (3 тонна), Иордания (3 тонна) ва Қирғизистон (2 тонна) бўлган.
👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari

Бунда Ўзбекистон Марказий банки январь ойида 8 тонна соф харидни қайд этган ва ўз захираларини 391 тоннага етказган. Ёки қимматбаҳо металлнинг халқаро захиралардаги улуши 82 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, Хитой (5 тонна, умумий захираси 2 285 тонна) ва Қозоғистон (4 тонна, умумий захираси 288 тонна) давлатлари олтин сотиб олиш бўйича кейинги ўринларни банд қилган.
Бундан ташқари:
Польша Миллий банки – 3 тонна;
Ҳиндистон захира банки – 3 тонна;
Чехия миллий банки – 2 тонна;
Қатар Марказий банки – 1 тонна.
Ҳисобот даврида энг кўп олтин сотган давлатлар эса Россия (3 тонна), Иордания (3 тонна) ва Қирғизистон (2 тонна) бўлган.
👉 https://t.me/sirdaryoyangiliklari