💠Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан
"Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови эълон қилинади.
➡️Танловда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, унда қатнашиш учун ариза берган муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари)
2025 йилнинг 19 февралидан 28 февралига қадар (10 кун мобайнида) қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:
⚡️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
⚡️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.
➡️Ғолиблар ва совриндорлар ҳар бир йўналиш бўйича:🔘
1-ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баравари;
🔘
2-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг
40 баравари;
🔘
3-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг
30 баравари;
🔘
ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорида рағбатланитирилади.
➡️Танлов иштирокчиси қуйидагиларни
info@tanlovmedia.uz электрон манзилига юбориши лозим:
🔘танловга тақдим этилаётган
5 тагача материаллар рўйхати ва уларнинг қачон ва қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилинганлиги ҳақидаги
маълумот;
🔘веб-сайтларда эълон қилинган материалларнинг фаол
гиперҳаволаси;
🔘газета, журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материалларнинг
электрон (pdf) шакли;
🔘радиоканалларда эълон қилинган материалларнинг
электрон (mp3) шакли;
🔘телеканалларда эълон қилинган материалларни видеохостингга жойлаштирган ҳолда, уларнинг
фаол гиперҳаволаси.
✅Танловда оммавий ахборот воситаларида 2024 йил 4-чоракда эълон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар билан иштирок этиш мумкин.Қўшимча маълумот учун:
+998 71 244 33 51Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт