1-синфлар учун уйга вазифа


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси!
Каналимизда барча дарсликларни электрон варианти жойлаштирилди (ўзбек хамда рус мактаблари учун) хамда кунлик видео дарслар юклаб борилади.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
ℹ️ #Сrypto_info

"Cardano" (АDА) крипто-активи ривожланишидаги муҳим воқеалар:

✅ “Cardano” лойиҳаси “Proof of Stake” (PoS) консенсус механизми асосида ишлайди. Шу сабабли “Cardano” Proof of Work (PoW) алгоритмидан фойдаланувчи “Bitcoin” крипто-активига қараганда анча кам энергия сарфлаши билан машҳур;

✅ 2021 йил 1 январь ойида бир дона "Cardano" (АDА) токенининг крипто-биржаларидаги нархи 3,09 АҚШ долларни ташкил қилган;

✅ "Cardano" (АDА) крипто-токени чекланган миқдорда бўлиб, жами сони 45 млрд дона;

✅ "Cardano" (АDА) крипто-токенининг “Circulating Supply” даги (фойдаланувдаги крипто-активлар – 35,7 млрд) миқдорининг тахминан 16% лойиҳа асосчиларига, 84% эса инвесторлар ўртасида тақсимланган.

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡#Қизиқарли_маълумот 🇯🇵

📱 Уяли телефонларнинг энг катта мухлислари японияликлардир.
——
Улар ҳаттоки душда (ҳаммом) ҳам телефондан фойдаланадилар, шунинг учун бу ерда сув ўтказмайдиган корпусли қурилмалар кенг қўлланилади.

P.S: Ашаддий телефон мухлисларига юбориб қўямиз.


📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡#Қизиқарли_маълумот

Джордж Данциг ҳақида биласизми?
——
Бу машҳур математик Джордж Данциг бир куни институтга 20 минутга кеч қолади ва доскадаги математик мисолни уйга вазифа деб ўйлайди. Эртаси куни устозига масала жавобини узатади. У ўшанда ҳали ҳеч ким ечолмаган масалани ишлаб келганди. Устози бу масалаларни ҳеч бир олим шу кунгача ишлай олмаган деб бир кун олдин доскага ёзиб кетганди. Агар бу ҳақида Джордж ҳам эшитганида балки масалани жавоби шу кунгача мавҳум бўларди.

P.S: Ҳар доим ҳам одамларнинг буни қилолмайсан деган сўзларига қулоқ солавермаслик керак.


📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #It_соҳасидаги_янгиликлар 🇺🇸

Илон Маскнинг суперкомпьютерини ичидан кўрсатишди.

——
"xAI Colossus" 100 000 тa "NVIDIA HGX H100" график процессорларидан ташкил топган. Сервернинг ўтказиш қобилияти — 3,6 Тбит/сония.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, фақат видео карталарни ўзи 4.2 млрд АҚШ долларга тушган ва бу совутиш тизими билан маълумотларни сақлаш учун серверларни ҳисобга олмаганда.

📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡#Бу_факт

"Nokia 1100" мобил телефонлар тарихидаги энг кўп сотилган телефон ҳисобланади.

——
Ишлаб чиқариш жараёнида у 250 мингдан ортиқ марта сотиб олинган.

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси 🇨🇳

Хитой компанияларидан бири бутунлай LED панеллари билан қопланган мўъжизавий хона ўйлаб топишди.


📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram


ℹ️ #Сrypto_info

"ADA"(Cardano) крипто-активи "Ethereum" асосчиси "Charlz Hoskison" томонидан 2015 йилда яратилган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.

"Cardano" атамаси итальян математиги "Gerolamo Cardano" номига қўйилган бўлиб, крипто-активнинг ўзи эса инглиз математиги "Ada Lovelace" номи билан аталган.

"Cardano" платформаси PoS-алгоритмида ишлайди. Асосан стейкинг орқали икки хил усулда майнинг амалга оширилади. Фойдаланувчилар шу орқали тармоқдан даромад олишади.

Капитализация жиҳатидан дунёнинг ўнта энг йирик крипто-активлари қаторидан жой олган ва 2017 йилда илк бор 600 млн. АҚШ доллари миқдорида бозор капиталига эришган.

2021 йил
да "ADA" энг юқори чўққига чиқиб, унинг бозордаги қиймати 90 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.

Лойиҳа ҳозирда Швейцариянинг Цуг шаҳрида жойлашган "Cardano Foundation" корпорацияси томонидан бошқариб келинмоқда.

Давоми бор...

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


ℹ️ #Сrypto_info

🟣 “Polygon” (Matic) крипто-активи ривожланишидаги муҳим воқеалар:

✅ “Matic” сониясига 65 минг операцияни амалга ошириш ва ҳар бир янги блокни 2 сониядан кам вақт ичида тасдиқлаш имкониятига эга эканлиги, транзакцияларни жуда тез амалга оширилишига ёрдам беради;

✅ “Matic” крипто-активининг умумий миқдори 10 млрд. дона бўлиб, уларнинг 19% га лойиҳа асосчилари эгалик қилади;

✅ Ҳаттоки Elon Musk “Tesla” автомобиллари учун “Bitcoin” орқали тўлов қилишни вақтинча тўхтатган вақтда ҳам Америкалик бизнесменлар “Matic” токенини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз маҳсулотлари учун тўловларни “Matic” токени орқали амалга оширишни давом этган;

✅ Ҳозирда “Polygon” блокчейнидан 3 мингдан ортиқ марказлашмаган иловалар фойдаланиб келмоқда.

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


📱 Telegram |▶️ Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

"Ғалабага энг катта ҳисса қўшган шахс" — немисларнинг “Энигма”сини бузган британиялик математик Алан Тьюринг
(1912-1954)
——
Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль математик Алан Тьюрингга шундай таъриф берганди...

Немисларнинг “Энигма” шифрловчи машинасини бузиш бўйича ишга жалб этилган олим охир-оқибат буни уддалайди ва махфий равишда Британия империяси ордени билан тақдирланган.

Бугунги кунда "Тьюринг мукофоти" компьютер фанлари соҳасида олинадиган энг юқори мукофот ҳисобланади.

📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
ℹ️ #Сrypto_info

Машҳурлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи “Ethereum” крипто-активининг тўлов ва транзакциялар билан боғлиқ қатор муаммолар юзага кела бошлаган. Натижасида, 2017 йил Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бир неча кишидан иборат дастурий таъминот муҳандислар гуруҳи “Ethereum” экотизими каби кучли блокчейн платформаси устида иш олиб боришган ва “Matic” токени (ҳозирги “Polygon”) ни яратишган.

“Polygon” лойиҳаси фойдаланувчиларга “Ethereum”дан кўра, арзон нархда иловаларни яратиш учун имкон берган ва унинг бозордаги қиймати 2019 йилда 26 млн. АҚШ долларидан 14 млд. Долларга кўтарилган.

Ушбу лойиҳа ўзининг асосчилари ҳисобланган Джейнти Канани, Сандип Наилвал ва Анураг Арджун исмли дастурчиларни Ҳиндистоннинг илк криптомиллиардерларига айлантирган.

АҚШ медиа гиганти ҳисобланган “Associated Press (AP)” ахборот агентлиги 2021 йил январь ойида “Polygon” блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда ўз “NFT” бозорини ишга туширган.

2023 йил октябрь ойида “Polygon 2.0” лойиҳаси асосида марказлашмаган тизим йўл харитаси доирасида “Poligon” компаниясини ташкил этиш мақсадида, 13 нафар аъзодан иборат бошқарув кенгаши тузилган. Кенгаш аъзолари орасида “Coinbase” ва “Ethereum Foundation” компаниялари вакиллари ҳам бўлган.

Давоми бор...

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram


Репост из: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡#Киберолам

Илк киберҳужум ҳақида биласизми?
——
Биринчи компьютер ҳужуми "Моррис қурти" деб номланган бўлиб, тахминан 96 миллион (1, 230,347,351,213 сўм) АҚШ доллар зарар келтирган.

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


🛡 #Қизиқарли_маълумот 🇺🇸

❗️Илон Маск Тесла акцияларининг рекорд даражада ўсиши туфайли бир кунда 33,5 млрд АҚШ доллар ишлаб топди
——
Жорий йил 24 октябрь ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги "Bloomberg" томонидан 270 миллиард АҚШ долларга баҳоланган.
Батафсил

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🛡 #Сунъий_интеллект_технологияси

Нейрон тармоқдан Илон Маск ва Марк Цукерберг ўртасидаги жангни кўрсатиш сўралган экан.

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

"Siri" ҳар доим суҳбатларингизни тинглайди

——
Эҳтимол, Сиз бу ҳақда ўйламагандирсиз, лекин "Siri" доимо суҳбатларни тинглайди. У иш фаолиятини яхшилаш учун алоқа тарихини сақлаб қўяди. Фойдаланувчи бундай ёзувларни ўчириши ва кўриши мумкин.

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


ℹ️ #Сrypto_info

"АТОМ" крипто-активини майнинг орқали эмас, балки стейкинг жараёнида ўз активларини кўпайтириб олишлари мумкин, яъни "PoS" (Proof Of Stake) алгоритмида тармоқнинг функционаллигини сақлаш ва транзакцияларни тасдиқлаш учун активларнинг бир қисмини блокчейнга ўтказиш орқали даромад олишади;

✅"АТОМ" ҳозирда кўплаб халқаро крипто-биржаларда сотуви йўлга қўйилган. Ушбу крипто-актив таъминотининг йиллик ўсиши 7-20% гача бўлиб, капитал қиймати 4,8 млрд. АҚШ долларни ташкил этади;

✅Ушбу крипто-активи лойиҳаси ишга туширилгандан буён унинг қиймати 1500% га кўтарилган;

"Cosmos" экотизимида "АТОМ" крипто-активидан ташқари, "Terra", "Akash Network" ва "IRISnet" каби машҳур лойиҳалар яратилган. Ҳозирда "Binance" ва "Kava" блокчейнлари ҳам бу экотизим билан ҳамкорликда иш олиб боради;

"Twitter" ижтимоий тармоғидаги "Cosmos" номли профилнинг ярим млн. дан ортиқ обуначилари бўлиб, тизим янгиликлари ва тармоқ янгиланишлари ҳақида маълумотлар бериб борилади.

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


#Қизиқарли_сўровнома

Интернетга уланган қурилмалар сони 1984 йилда 1000 та, 1992 йилда 1 миллион, 2008 йилда 1 миллиардни ташкил қилган экан.
——
Сизнингча ҳозир интернетга уланган қурилмаларининг сони қанчани ташкил этади?

P.S: Фикрингизни изоҳларда қолдиринг... 💬


📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


🛡#Қизиқарли_маълумот

"Ipoteka" сўзи французча "ўлим гарови" деган маънони англатади.

——
"Ipoteka" сўзининг ўзи қадимги француз тилидан икки сўзнинг аралашмасидир: "Mort"- "ўлик", "gage" - "ваъда бериш" яъни "ўлимгача мажбурий" деган маънони англатади.

Aйтиш жоизки, чет элда ипотека қарз олувчилар бундай кредитни 30 ёки ҳатто 40 йилга олиб, деярли ўлимгача тўлайдилар.

P.S: Ипотека кредити бор танишларга юбориб қўямиз.

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

3 ёшигача гапира олмаган
ва яна 4 йил дудуқланиб гапириш касали билан қийналган, шифокорлар ҳатто уни ақли заиф деб ташхис қўйишган бола, кейинчалик, назарий физик олим, Нобел мукофоти лауреати, дунёнинг 20 та университети профессорига айланди...

Бу - Альберт Эйнштейн эди!

📱 Telegram |🟥 Youtube |📱 Instagram


ℹ️ #Сrypto_info

"ATOM" крипто-активи "Cosmos" экотизимининг токени бўлиб, тармоқни ҳимоя қилиш, фойдаланувчиларни рағбатлантириш ва транзакциялар учун тўловларни амалга ошириш учун ишлатилади.

Бугунги кунда кўплаб блокчейн тармоқлари ўртасидаги алоқани бирлаштириш учун хизмат қилаётган "Cosmos" тармоғига 2014 йилда америкалик дастурчи ва тадбиркор "Jae Kwon" ва "Ethan Buchman" томонидан асос солинган.

Лойиҳа яратувчилари 2019 йилда ўзининг асосий тармоғини ишга тушириш билан бир қаторда "Cosmos Hub" ва унинг маҳаллий токени "АТОМ"ни тақдим этган.

"АТОМ" токенларининг илк сотувида 168 млн. та токенни ҳар бирини 0.10 АҚШ долларидан сотилган бўлиб, лойиҳа 28 дақиқа ичида 17 млн. АҚШ доллар капитал йиғишга муваффақ бўлган.

Ҳозирда "АТОМ" крипто-активининг 390.9 млн. таси сотувга чиқарилган бўлиб уларнинг қиймати жами 1.88 млрд. АҚШ долларни ташкил этади.

Давоми бор...

⁉️Крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунга хилоф равишда фаолият олиб бориш, яъни, олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш ҳамда лицензиясиз хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.


📱 Telegram |📱 Youtube |📱 Instagram

Показано 20 последних публикаций.