Репост из: Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Уйқудаги шаҳар ҳаётидан.
Сеплар тайёрланиб барчаси қадоқланди. Қадоқланган буюмлар ичида кир тоғора ва сиқилган кир солиш учун қути ҳам бор эди. Уларнинг ичига идиш-товоқ ювадиган восита чоткалари билан, автомат кир машина учун кукун, кучли ёғларни кетқазадиган "антижир" воситаси ҳам солинганди.
Ҳамма хурсанд бўлиб тайёрланган сепларга қараб чой ичиб ўтираркан, ёрдамга келганлардан бири:
- Ойна артиш латтасини қўшиб қўймапмиз. Чанглар, ойналар, стол устулни куёвникида нима билан артар экан. Тезда бозордан олиб келиб, уни ҳам солиб қўйишимиз керак - деди.
- Ўлсин-а, куёвнинг уйида ҳам бирор нима бордур. Улар ҳам шунча пайт бир нима билан чангларини артиб юргандир.
Бир муддат жим ўтиришди...
Бирдан келиннинг бувиси ўрнидан туриб:
- Кўнглим тўлмай қолди. Ғиз этиб дўконга бориб ойна артгич латтани олиб келаман - деб чиқиб кетди.
10 дақиқадан сўнг унга қўнғироқ қилиб ойна артишдан олдин ишлатадиган суюқлик ҳам олволиш кераклигини айтишди.
Яна 5 дақиқадан сўнг шу латталарни ишлатиш учун алоҳида кичикроқ тоғора ҳамда ҳожатхонага ишлатадиган қоғоз ўрамларидан алоҳида пачка олиб келишни сўрашди...
#СукутСақлама