Репост из: Rasul Kusherbayev
“Тамаки тутуни” ортидаги муаммолар...
Сўнгги пайтларда эътиборимни тортган бир нарса – ҳудудларда ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси билан боғлиқ хабарлар сони ортиб бораётгани. Сурхондарё, Андижон, Жиззах, Тошкент... Рўйхатни рақамлар ва фактлар билан узоқ давом эттириш мумкин.
Мутасаддиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, фақат ноқонуний тамаки савдосидан давлат бюджетига 500 миллиард сўмлик зарар етказилган! Бу катта йўқотиш. Қанчадан-қанча имконият қўлдан бой бериляпти! Бу маблағлар ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга, инновацион лойиҳаларни амалга оширишга, экологияни яхшилашга сарфланиши мумкин эди.
Аммо, афсуски, муаммо фақат ноқонуний тамаки савдосида эмас. Яна бир жиддий муаммо– “яширин иқтисодиёт” масаласидир. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, унинг ҳажми 2024 йилда 505 триллион сўмдан ошган.
Бу дегани, мамлакат иқтисодиётининг катта қисми расмий статистика доирасидан ташқарида қолмоқда. Бу “яширин” пул оқимлари эса солиқ тўлашдан қочиш, норасмий иш билан бандлик, контрабанда ва бошқа ноқонуний фаолиятлар билан чамбарчас боғлиқ.
Натижада, давлат бюджетига тушумлар камаяди, ижтимоий соҳаларга етарли маблағ ажратилмайди ва адолатли рақобат муҳити бузилади. Бошқача қилиб айтганда, бир қисми қонуний иш юритиб солиқ тўлаётган тадбиркорлар билан ноқонуний ишлаётганларнинг шароити тенг бўлмайди, бу эса иқтисодий ўсишга яхшигина тўсиқ бўлади.
Хўш, нима қилишимиз керак?
Фикримча, ҳар бир фуқаро ўз масъулиятини англаб етиши муҳим деб ҳисоблайман. Ноқонуний фаолиятга бефарқ бўлмаслик, бизнесда ҳалолликни устувор қўйиш, солиқ мажбуриятларини тўлиқ адо этиш – жамиятимиз равнақига қўшишимиз мумкин бўлган катта ҳиссамиздир.
👉 @r_kusherbayev