Самарқандда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари коррупцияда айбланиб, қамоққа олинди
Коррупцияга алоқадор 7 нафар ходим Бош прокурор ўринбосари ўтказган йиғилишда қўлига кишан тақилган ҳолда залдан олиб чиқилган.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 14 феврал куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов иштирокида энергетика соҳасида коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилиш ўтказилган. Унда “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” ходимлари ҳам қатнашган.
15 феврал куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди “Қорадарё” электр таъминоти корхонасининг 4 ходимини қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарди. Улар орасида ҳуқуқшунос, инспектор ва муҳандислар бор.
Тергов маълумотларига кўра, улар бир неча миллион сўм пора олган ва электр энергиясига боғлиқ қонунбузарликлар устидаги далолатномаларни "ижобий ҳал қилиб бериш" билан шуғулланган.
➡️ @shokirjonov