«Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жорий йилнинг 4 феврал куни дунёга машҳур «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида бундай кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган — Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга «Самарқанд нони» географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
Маълумот учун: «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунга кўра, товарни муайян географик обект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилади. Унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Аввалроқ «Ғиждувон шашлиги» ҳам географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинган эди. Ғиждувон туман ҳокими «бундан буён ким бу номдаги шашликни пиширмоқчи бўлса, ҳокимиятдан рухсат олиб, тўлов қилиши кераклиги»ни айтганди. Адлия вазирлиги эса бундай тўловни рад этганди.
➡️ @shokirjonov