Ёлғон хабар тарқатганларга 7,5 млн сўмдан жарима
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида жойлашган Оқдарё сув омбори ҳақида ёлғон хабар тарқатган икки фуқаро жаримага тортилди. Улар омборда сув сатҳи ошгани ва ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида нотўғри маълумот тарқатган. Аслида, сув омборида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган, ҳеч қандай носозлик аниқланмаган.
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, омбор ва унинг инфратузилмалари барқарор ишламоқда. Ёлғон хабар тарқатган икки шахс – 1988 йилда туғилган Ж.Ҳ. ва 1989 йилда туғилган М.П. – 10 январ куни таъмир ишларини тасвирга олиб, видеони нотўғри мазмунда тарқатган.
Суд уларга БҲМнинг 20 баравари, яъни 7,5 млн сўмдан жарима жазоси тайинлади.
➡️ @shokirjonov