“Ижтимоий карта” ҳаётимизни осонлаштиради
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўтказилган давра суҳбатида Ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилибди.
Айтишларича яқин кунларда одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган бир янгилик жорий қилинаркан. Янги йилда 600 минг нафар фуқарога “ижтимоий карталар” тарқатиларкан. Ушбу лойиҳа аввалига Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, ҳаммаси жойида бўлса, йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.
Нимага бу лойиҳа муҳим, деган савол туғилади. Айтилишича, бир дона “ижтимоий карта” орқали жуда кўп масалаларни осон ҳал қилиш мумкин бўлади. Масалан:
➖метро ва автобусда текин юриш;
➖электр ва газ тўловлари учун компенсация олиш;
➖ўқиш харажатларини қоплаш имконияти;
➖ижтимоий нафақа ва ёрдам пули каби тўловларни ҳам шу картанинг ўзида қабул қилиш.
Менимча, энг муҳими — ҳужжатлар йўқолиб қолса, қайта тиклаш учун овора бўлишга ҳожат йўқ. Барча маълумотлар бир жойда, бир картанинг ўзида сақланади. Ҳамёнда олиб юрасиз ва керак бўлганда осонгина фойдаланасиз.
Бугун ўтказилган йиғилишда ҳам бу ҳақида кўп гапирилди. Айтишяптики, ҳозирча синов босқичида ҳаммаси яхши ишласа, бутун республика бўйлаб бундай карталар жорий этилади. Шу лойиҳа ҳаётимизга тезроқ кириб келса, кўплаб қийинчиликлардан халос бўлармидик.
➡️ @shokirjonov