#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️ДАМ ОЛИШ КУНИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИГА ТАВСИЯЛАР
☝️ Дам олиш кунлари ишдаги ҳатто оиладаги муаммоларни ҳам эсламанг.
📌 @SHOFIRKONTV
⚡️❗️ДАМ ОЛИШ КУНИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИГА ТАВСИЯЛАР
➖ Телефонсиз кун
📱 Имкон қадар телефон, компьютер, интернет, ижтимоий тармоқлардан узоқлашишга ҳаракат қилинг. Унутманг, улар қанчалик қулай ва ёқимли бўлмасин, бунга соғлиғимиз билан товон тўлаймиз. Қисқа танаффус зарар қилмайди.
➖ Оилангизга вақт ажратинг
👨👩👧👦 Оилавий тадбирлар уюштиринг. Тоққа, боққа чиқинг. Яқин емакхоналарда кечки овқат ташкил қилинг. Уйда тансиқ таомлар тайёрланг. Уйда ҳафта мобайнида йиғилиб қолган тузатиш, таъмирлаш ишларини тугатиб қўйинг.
➖ Дўкон айланинг
🛍 Кайфиятингизни кўтариш учун кийим, маиший техника дўконлари, бозорларга боринг. Ўзингизга ёққан товарларни харид қилинг. Кичик нарса сотиб олсангиз ҳам кайфиятингиз кўтарилади.
➖ Дўстлар билан учрашинг
🤝 Ишдаги ташвишларидан ортиб дўстларингиз билан йиғилишга ҳаракат қилинг. Самимий даврани ҳеч бир кино, чойхона, компьютер ўйини ё таомдан топа олмайсиз.
➖ Фотосессия уюштиринг
📸 Ҳаётингизнинг ёрқин лаҳзаларини расмга туширинг. Оилавий альбомни варақлашни ҳам унутманг, бу ота-онангизга ёқади.
➖ Болалар билан ўйнанг
🎪 Болалар доим меҳр ва эътиборга муҳтож бўлади. Биламиз, шуларни деб ишлайсиз, чарчайсиз. Лекин дам олиш кунлари кўпроқ уларга вақт ажратинг. Ўғил-қизларингиз буни ҳеч қачон унутмайди. Худди уларга вақт ажратмаган кунларингизни эсидан чиқармагани каби.
➖ Китоб ўқинг
📚 Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кутиляпти. Демак, кўчага чиқа олмаслигингиз мумкин. Вазиятдан фойдаланиб ўзингиз ёқтирган асарларни мутолаа қилинг.
➖ Муаммоларни эсламанг
☝️ Дам олиш кунлари ишдаги ҳатто оиладаги муаммоларни ҳам эсламанг.
📌 @SHOFIRKONTV