Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ёшини чекловчи, яъни 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг улардан фойдаланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди.
Бош вазир Энтони Албанезе мамлакат ҳукумати тегишли компаниялар ва ижтимоий тармоқ эгаларидан 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар аккаунт ва саҳифалар ярата олмаслигини таъминлашга қаратилган оқилона чоралар кўришни талаб қилишини таъкидлади.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе