Февралда яхши одамлар туғилади...
Бир неча бор улуғ шоирнинг суҳбатидан баҳраманд бўлган бўлсам, бир марта айнан шу санада уйида меҳмонлар сафида иштирок этган эдим. Шунда ҳар бир ижодкорнинг фақат ўзигагина хос бўлган инсоний сифатлари бўлишини ва ана шу жиҳатлари ила бошқалардан ажралиб туришини ҳис қилганман.
Азим Суюн қўли очиқ, самимий, кибрдан йироқ, бир сўз билан айтганда, тили билан дили бир инсон эди. Ҳаммани ўзига яқин олиб гапирар, муаммоларини эринмай суриштирар, оталарча маслаҳатларини аямасди.
Меҳмонлардан бири Азим Суюннинг унга қачондир қилган яхшилигини миннатдорлик билан хотирлаганда ўша воқеани эслолмади. Шунда давримизнинг етук олими Қозоқбой Йўлдош ва бошқалар Азим Суюнни жуда кўпчиликка ёрдам берганидан ҳаммасини эслаб қолиши қийинлигини ва бу инсоний фазилат бошқаларга ҳам ўрнак бўлишини таъкидлади.
Булунғурдан эканимни айтганимдан сўнг суҳбат бир муддат Булунғур тарихи ҳамда Анвар Жўрабоевнинг ижоди хусусида бўлди.
Адабий кечага айланиб кетган тадбирдан кўпчилик халқнинг кўнглидан жой олиш учун аввало, халқни севиш, бировга яхшилик қилиш имконсиз бўлса, ҳеч бўлмаса ёмонлик қилишдан тийилиш кераклигини ўзига ибрат сифатида олганига ишонаман...
Азим Суюн ҳам халқимиз муҳаббатига сазовор бўлган ана шундай улуғ шоирлардан бири эди.
Шу ўринда яна бир нарсани эслаб ўтишим лозим. Бир кун Азим Суюннинг китобини ўқиб ўтиргандим, кейин ўзига қўнғироқ қилдим. Бу китобни менга Азим Суюннинг укаси Исомиддин ака совға қилганди. Олдин гаплашмаганим учун ўзимни таништирдим. Вилоятда экан, овоз узилиб қолавергани учун, машинани тўхтатиб анча гаплашди.
Ўшанда балки биринчи мартадир, шунчалик халқ эътиборидаги машҳур шоирнинг бу қадар камтарлиги ҳақида анча вақт ўйлаб юрдим.
Азим Суюн сингари замондошларимиз орамизда кўпайса, кўпинча амал курсисидаги, санъат соҳаси вакиллари ёки сал таниқлироқ бўлган кишилар билан учрашишга тўғри келганда ҳам, уларнинг муносабатларидан ўкинмай, барибир яхши одамлар бор деган хулосага келаверамиз.
Андиз ўсган ерларда...
Андиз ўсган ерларда отлар бевақт ўлмағай,
Яхши бўлса аёллар эрлар юзи сўлмағай.
Қайси юртда чинакам ботир эрса йигитлар,
Ўша юртнинг эллари ёвларга қул бўлмағай.
От минмаган от минса, чопа-чопа ўлдирар,
Боғ кўрмаган боғ кўрса, пайҳон қилар, сўлдирар.
Ҳушёр бўлгил, жон элим, элдай сақла элингни,
Ёвларингга қўл берсанг, паймонангни тўлдирар.
Бош кесилса, ёронлар, сочга мотам тутилмас,
Қон қусилса, ёронлар, ичга сувдек ютилмас.
Қай бир миллат тупроғин топтар экан маккор ёв,
Ўзлигин билганларнинг бахти асло бутунмас!
Арғумоқларга мининг, ғолиб қилич ёр бўлсин!
Бу дунёда ҳар кимнинг ўз Ватани бор бўлсин!
Азим Суюн.
https://t.me/sherzod_abdusamadov